Сиёсат

дайжест

Ҳокимлар бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгаши раиси бўлиши тақиқланмоқда

Вилоят, туман, шаҳар ҳокими лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмаслигини назарда тутувчи қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.


дайжест

Ўзбекистон ХМТ билан янги дастур ишлаб чиқади

Ўзбекистон президенти Халқаро меҳнат ташкилоти бош директори Жилбер Унгбо билан учрашув ўтказди. Унда 2026−2030 йилларга мўлжалланган янги мамлакат дастурини ишлаб чиқиш ва қабул қилишга келишиб олинди.


Иқтисодиёт

дайжест

«Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида қотиб қолмаслиги лозим» — Жаҳон банки ваколатхонаси раҳбари

Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари сифатидаги миссиясини якунлаган Марко Мантованелли «Газета.uz» билан суҳбатда мамлакат учун устувор ислоҳотлар, хусусий монополиялардан қутулиб қолиш ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. У бозор иқтисодиётига ўтишни охирига етказишга чақирди.


дайжест

200 кВт соатгача бўлган меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмас — Энергетика вазирлиги

Энергетика вазирлиги яқин истиқболда электр энергияси учун ойлик 200 кВт соатгача бўлган базавий меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмас дея таъкидлади. Вазирлик маълум қилишича, июнь ойида 71 фоиз аҳоли 200 кВтгача электр энергияси истеъмол қилган.


дайжест

Ўзбекистоннинг олтин захираси кўпайганига қарамай, олтин-валюта резерви қисқарди

Июнь ойида Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 293,7 миллион долларга камайиб, 36,34 миллиард долларни ташкил этди. Олтиннинг жисмоний ҳажми 9,3 тоннага ошди, аммо валюта захиралари деярли 800 миллион долларга камайди.


дайжест

Ўзбекистон ва Афғонистон юк ташувлари тўловларини камайтириш ва транзит битимини муҳокама қилди

Афғонистон делегациясининг Ўзбекистонга ташрифида юк ташувлар учун тўлов ва йиғимларни камайтириш ҳамда Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон ўртасидаги транзит битими муҳокама қилинди. Томонлар Ҳайратон-Мозори Шариф темирйўл линиясини реконструкция қилиш бўйича шартнома муддатини яна 6 ойга узайтирди.


Жамият

дайжест

ҲЭТ электр истеъмоли учун ижтимоий нормани ҳисоблаш тартибини тушунтирди

Тармоқларда истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисобга олиш ускуналари истеъмолни ижтимоий норма доирасида нотўғри ҳисоблаётгани ҳақидаги шикоятлари тарқалмоқда. ҲЭТ нима учун бундай бўлаётганини тушунтирди.


дайжест

Абитуриентларга рухсатномалар бериш бошланди

9 июлдан абитуриентларга рухсатномалар бериш бошланди. Уни my.uzbmb.uz сайтига шахсий идентификация рақами ҳамда паспорт маълумотларини киритган ҳолда олиш мумкин.


дайжест

Қашқадарёда маст ҳайдовчи пичоқлаган ИИБ катта инспектори вафот этди

Кўкдала тумани ИИБ катта инспектори маст ҳайдовчининг пичоқ билан жароҳат етказгани оқибатида вафот этди. Ҳолат юзасидан Жиноят иши қўзғатилди, гумонланувчи ушланди.


дайжест

Самарқандда Nexia каналга тушиб кетди (видео)

Самарқанд шаҳридан оқиб ўтувчи Сиёб каналига Nexia 2 автомобили тушиб кетди. Воқеага ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган. ФВБ ходимлари машинани чиқариб олди.


дайжест

Маъмурий жарималарнинг ҳуқуқбузарликларга мутаносиблигини қайта кўриб чиқиш таклиф этилмоқда

Стратегик ислоҳотлар агентлиги маъмурий жарималар миқдорининг ҳуқуқбузарликларга мутаносиблигини қайта кўриб чиқишни таклиф қилди. Масалан, автомобиль ойналарини рухсатсиз қорайтирганлик учун 8,5 млн сўм, машиналарнинг пиёдалар йўлакларида ҳаракатлангани учун 170 минг сўм жарима солинади.


дайжест

Yandex Go Тошкент шаҳрида электросамокатларни ижарага бера бошлади

Yandex Go Тошкентда электросамокатларни ижарага бериш хизматини ишга туширди. Одамлар гавжум жойларда скутерлар тезликни автоматик равишда пасайтиради. Уларни 18 ёшдан бошлаб ижарага олиш мумкин. Саёҳат пайтида фойдаланувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи суғурталанади.


дайжест

Самарқандда айиқлар чорвага ҳужум қилиб, 4 та эчкини еб қўйди

Ургут туманида 3 та айиқ чорвага ҳужум қилиб, 4 бош эчкини еб қўйди. Чўпонларга ёки айиқларга талафот етмаган. Ҳолат назоратга олинган.


дайжест

Тошкент вилоятида тоғда жароҳат олган фуқаро қутқарилди

Бўстонлиқ туманида «Қулосой» шаршараси яқинига саёҳатга чиққан уч фуқародан бири оёғидан жароҳатланди. Улар ФВБ томонидан хавфсиз ҳудудга олиб тушилиб, жароҳат олган кишига тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозирда унга уйига рухсат берилган.


дайжест

Тошкентдаги 1-шаҳар клиникаси биносига зарар етди. Беморлар бошқа тарафга кўчирилди

Пойтахтдаги Ибн Сино номидаги 1-сонли шаҳар клиник шифохонаси биносининг тўсинига дарз кетди. Беморларнинг бир қисми бошқа тарафга кўчирилди. Бетон конструкциялар тушириб ташланди, бош шифокор «муассаса ўз функциясини тўлиқ бажараётганини» билдирди.


дайжест

Тошкентда ёш бола сув қувурига тушиб кетиб ҳалок бўлди

Пойтахтда 6 ёшли бола сув билан тўлдирилган канализация қудуғига тушиб кетиб ҳалок бўлди. Бош прокуратуранинг хабар беришича, иссиқ сув қувурини таъмирлаётган ишчилар ковлаган чуқур очиқ ва тўсиқсиз қолдирилган.


дайжест

Юнусободдаги қувур ёрилиши оқибатида қарийб 85 минг куб метр ичимлик суви йўқотилган

Юнусободда сув қувури ёрилиши оқибатида 80−85 минг куб метр ичимлик суви йўқотилган. Бу пойтахтга бир кунда узатиладиган ичимлик сувининг 3,2 фоизини ташкил қилади. «Йўқотилган сув зарари истеъмолчилар томонидан қопланмайди», — деди «Ўзсувтаъминот» вакили.


дайжест

Бир ой Тошкентдан деярли барча поездлар Жанубий вокзал орқали жўнайди

Тошкент Марказий (Шимолий) вокзали орқали ҳаракатланувчи деярли барча поездлар 15 июлдан 15 августгача Жанубий вокзалдан жўнайди. Олмаота, Новосибирск, Самара ва Хўжакентга рейслар — истисно.


Маданият

дайжест

Ўзбекча YouTube — 2024 йил июнида: Телба Макс, Тошкент суперқаҳрамони ва яна Жаҳонгир Ортиқхўжаев

«Газета.uz» таҳририяти YouTube’даги ўзбекистонлик муаллифлар томонидан тайёрланаётган контентнинг ойма-ой сарҳисобини беришда давом этади. Июнь ойидаги рўйхатдан аввалги сарҳисобларда бўлмаган янги лойиҳалар ўрин олди, баъзиларида эса ўзгариш кузатилди.


Спорт

дайжест

Евро-2024: Жўжа «саналадиган» вақт келди

Осон кечмаган чорак финал баҳсларидан сўнг Европа чемпионатида энг кучли тўртта жамоа сараланиб олинди. Улар ярим финал учрашувларида қандай иштирок этади? Сиз билан «Тактика» жамоаси тахминларини бўлишамиз.


Жаҳон

дайжест

Грузиянинг Европа Иттифоқига аъзолик жараёни тўхтатилди

Европа Иттифоқи Грузиянинг иттифоққа қўшилиш жараёнини тўхтатди. Мамлакатда «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши номзодга кўрсатилган қадамлардан чекиниш деб баҳоланди. Еврокенгаш, шунингдек, Тбилисини «кузги парламент сайловлари эркин ва адолатли ўтишини таъминлашга» чақирди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!