Бунга қадар мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда Мактабгача таълим агентлиги директори, унгача — мактабгача таълим вазири лавозимларида ишлаган Агриппина Васильевна Шин Тошкентдаги Пучон университети ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда бош вазир матбуот хизмати хабар берди.

Университетнинг аввалги ректори Виктор Вениаминович Нам Герцен номидаги Россия давлат педагогика университетининг Тошкентдаги филиали ижрочи директори лавозимига тайинланди. Бу лавозимда у Қаҳрамон Олимов ўрнини эгаллади.

Бундан ташқари, Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография университетининг Тошкент шаҳридаги филиали директорлигига Иқбол Мамасодиқович Мелиқўзиев (Элдар Садиқович Йўлдошев ўрнига), Юнус Ражабий номидаги мусиқа санъати институтининг ўқув ишлари бўйича проректори — ректор в.в.б. лавозимига Элдор Ўралович Шерманов тайинланди.