7 июль куни соат 13:30 атрофида Самарқанд шаҳри Жомий кўчасида Nexia автомашинаси каналга тушиб кетди, дея хабар бермоқда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси.

Қайд этилишича, техник носозлик юзага келгани сабабли автомашинанинг руль бошқаруви йўқотилган. Сўнгра Сиёб каналига тушиб кетиб ЙТҲ содир бўлган.

Ҳодиса оқибатда тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ. Автомашинага моддий зарар етган. Транспорт воситаси ФВБ томонидан чиқариб олинган.

Фото: Самарқанд вилояти ЙҲХБ.Фото: Самарқанд вилояти ЙҲХБ.

Дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда.