Тошкент вилояти «Ўрта Чирчиқ тумангаз» газ таъминоти бўлими бош муҳандиси пора олишда гумонланмоқда, дея хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Қайд этилишича, С.С. тумандаги нон ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехини газ тармоғига улашга рухсат беришини ҳамда электрон ҳисоблагич ўрнатиб беришини айтган. Бунинг эвазига 8500 долларни пора тариқасида олган вақтда ушланган.

»газ

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, туман газ таъминоти корхонаси бош муҳандиси С.С. процессуал тартибда қўлга олинди. Жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда «Чилонзортумангаз» ходими ва етакчи муҳандиси 25 млн сўм олаётган вақтида ушланганди. Улар тадбиркорга газ учун тўловда аниқланган камчиликлар юзасидан чора кўриш бўйича ҳужжат расмийлаштирмасликни ваъда қилган.