Сиёсат

дайжест

Бухоро шаҳри собиқ ҳокими вилоят экобошқармасига бошлиқ бўлди

Жамол Носиров Бухоро вилояти экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бухоро шаҳрига 3 йил ҳокимлик қилган Носиров май ойида соғлиғи ёмонлашгани учун ишдан кетганди.


Иқтисодиёт

дайжест

BYD Ўзбекистонда электромобилларнинг бюджет моделларини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

Ўзбекистон BYD билан В, С ва бюджет автомобилларини ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришди. Уларнинг намуналари хитойлик ҳамкорлар синовидан ўтказиш учун лабораторияга топширилди. Аввалроқ завод 3 та янги модель: E2, Seagull ва Yuan`ни ишлаб чиқаришни режалаштираётгани хабар қилинганди.


дайжест

Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим тасдиқланди

Хитой ҳукумати, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли лойиҳасини биргаликда амалга оширишда ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги битим тасдиқланди. Транспорт вазирлиги ушбу шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли орган этиб белгиланди.


дайжест

ҲЭТ — бизнес учун электр энергияси бўйича икки баравар тарифларни қўллаш ҳақида

Ўзбекистонда бизнес ва бошқа юридик шахслар илгари электр энергияси учун 1 кВт/соат 900 сўм бўлган тарифда белгиланган лимитдан 10 фоизга ошиб кетса, 960 сўмдан тўларди. Энди ортиқча ҳажмга 2 бараваргача бўлган тариф (1800 сўм) қўлланади. ҲЭТ янги қоидаларни тушунтирди.


дайжест

Ҳисоб палатаси бюджетдан ташқари жамғармалар ва ташқи қарз ҳисобидан қилинган харажатлар аудитини ўтказади

Президент бюджет маблағларининг сарфланиши устидан назоратни кучайтириш бўйича таклифлар билан танишди. Ҳисоб палатаси бюджетдан ташқари жамғармалар ва ташқи қарз ҳисобидан қилинган харажатларни қамраб олиш имконини берувчи консолидациялашган бюджет аудитини ўтказишни таклиф этмоқда.


дайжест

Хитойнинг Henan компанияси Ўзбекистондаги кўмир конларини ривожлантиришга 400 млн доллар инвестиция киритмоқчи

Хитойнинг Henan компанияси Ўзбекистондаги кўмир конини ўзлаштириш учун 400 млн доллар сарфлашни режалаштирмоқда. Туркиянинг Bab Energy ve Petrol Urunleri A.S компанияси эса Тошкент вилоятида бойитилган каолин ишлаб чиқариш ниятида.


Жамият

дайжест

Хусусий университетларга лицензия бериш тўхтатилган — Ўзбекистон олий таълим вазири

Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Конгратбай Шарипов хусусий университетларга лицензия бериш тўхтатилганини (сўнгги бор 2023 йил октябрда берилган) айтиб, буни таълим сифати ва ишсизлик билан боғлади. Вазирлик бундай лицензия беришни такомиллаштириш бўйича қарор лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.


дайжест

Тошкентда юқори тезликдаги Spark 2 та машина билан тўқнашди

Сергели туманида юқори тезликдаги Spark бетон тўсиқ устидан учиб ўтиб, қарама-қарши йўлдаги Honda ва Spark билан тўқнашди. Оқибатда 3 киши жароҳатланди.


дайжест

Банк ҳисоб рақамларидан 370 млрд сўм ўғирламоқчи бўлган гуруҳ қўлга олинди

Тўрт кишидан иборат гуруҳ банк ходимидан дастурий таъминот ва ҳисоб рақамларига кириш учун кодлар сотиб олиб, 370 млрд сўм (29,3 млн доллардан ортиқ) ўғирламоқчи бўлди. Улар хориждаги ҳисобрақамларга ўтказиш учун 189 млрд сўмни конвертация қилмоқчи бўлганида қўлга тушди.


дайжест

Тошкент вилоятида газ таъминоти бош муҳандиси пора олишда гумонланмоқда

«Ўрта Чирчиқ тумангаз» газ таъминоти бўлими бош муҳандиси 8,5 минг доллар пора олишда гумонланиб ушланди. У тадбиркорга цехни газ тармоғига улашга рухсат беришини ва электрон ҳисоблагич ўрнатиб беришини айтган.


дайжест

Туркиядаги депорт марказидан 34 нафар ўзбекистонлик аёл озод этилиб, ватанга қайтарилди

Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг Туркияда қийин вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик аёллар билан учрашувлари давомида Силиври депорт марказидан 34 нафар аёл озод этилиб, ватанга қайтарилди. Яна 3 нафари озодликка чиқарилди.


дайжест

Тошкентда 3 та машина иштирокидаги ЙТҲ оқибатида йўловчи аёл вафот этди

Сергели туманида юқори тезликдаги Spark қарама-қарши йўлдаги 2 та машинага бориб урилганди. ЙҲХБ ҳодиса оқибатида бир йўловчи вафот этгани ва 2 киши шифохонага ётқизилганини маълум қилди.


дайжест

Сенат электр энергияси бозорига хусусий сармояни жалб қилиш кўзда тутилган қонунни маъқуллади

Ўзбекистон электр энергияси бозорига хусусий сармояни жалб қилиш кўзда тутилган қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. Қонунда самарали, шаффоф ва рақобатбардош электр энергияси бозорининг ривожланишини қўллаб қувватлаш кўзда тутилган.


дайжест

ОТМларга кириш имтиҳонлари 14 июлдан бошланади

Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари 14 июлдан 28 июлга қадар ўтказилади. Мандат 21−22 августда эълон қилинади.


дайжест

Давлат харидлари тизимидаги тўғридан-тўғри шартномалар жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади

Ўзбекистонда 1 октябрдан давлат буюртмачилари томонидан тўғридан-тўғри шартномалар улар тузилишидан олдин жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилади. Шунингдек, 1 декабргача давлат харидлари тизимининг мобил иловалари яратилади.


дайжест

Ўзбекистон аэропортларида биринчи ярим йилликда йўловчилар оқими 36 фоизга ошди

Ўзбекистон аэропортларида биринчи ярим йилликда 53,3 мингта рейс амалга оширди, бу ўтган йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 37 фоизга кўпдир. Ўтган даврда жами 6,3 миллиондан ортиқ йўловчига хизмат кўрсатилди ва уларнинг оқими 36 фоизга ошди.


дайжест

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун қандай чоралар кўзда тутилмоқда?

Президент ижтимоий ҳимоя соҳасига оид чора-тадбирлар тақдимоти билан танишди. Таклифлар орасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун шароитларни кенгайтириш, жумладан, биноларни экспертизадан ўтказиш, чорраҳаларни мослаштириб бориш, электрон интерактив харита яратиш мавжуд.


дайжест

Қашқадарёда 14 ёшли қизни жинсий қулликда сақлаган аёл 7,5 йилга қамалди

Шаҳрисабзда 14 ёшли қизни 7 ой қулликда сақлаб, турли шахслар билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаган аёл ва унинг шерикларига суд ҳукми ўқилди. Аёл ЖКнинг икки моддаси бўйича 7,5 йилга, икки эркак уч модда билан 9 йилга қамалди. Бу каби жиноятлар учун жазо юмшатилмайди, деб ёзди болалар омбудсмани.


дайжест

«Қурилиш майдони 90 фоиз тайёр ҳолатга келтирилган». Ҳокимлик — «Боқий Бухоро» шаҳар четига кўчирилиши ҳақида

Ижтимоий тармоқларда «Боқий Бухоро» парки шаҳар чеккасида қурилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳокимликка кўра, бу хабарлар «ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди». Ҳозирда лойиҳа амалга ошириладиган ҳудуддаги бинолар тўлиқ демонтаж қилинмоқда, қурилиш майдони 90 фоиз тайёр ҳолга келтирилган.


Спорт

дайжест

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоасининг Олимпиада-2024 учун якуний таркиби маълум бўлди

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Париждаги Олимпия ўйинлари учун якуний таркибни эълон қилди. Унга 22 нафар футболчи, жумладан, Элдор Шомуродов, Аббосбек Файзуллаев ва бошқалар кирди. Жамоа биринчи ўйинини 24 июлда Испанияга қарши ўтказади.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!