Ўзбекистон давлат олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари ва тест синовлари 14 июлдан бошланади. Бу ҳақда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Тест синовлари кунига 2 сменада ташкил этилади. 1-смена соат 08:00 да, 2-смена 15:00 да бошланади. Абитуриентлардан тест синовлари бошланишидан камида бир ярим соат олдин белгиланган ҳудудга етиб келишлари талаб этилади.

11 июль куни соат 11:00 дан 13:00 га қадар ёки 14:00 дан 15:00 га қадар барча абитуриентлар рухсатномаларида кўрсатилган манзилдаги ўзлари тест синовида иштирок этадиган бинога келиб, тест синови ўтказиладиган жойлар билан танишиб кетишлари мумкин.

ССВ эса имтиҳонлар 28 июлда якунлананишини хабар қилган. 30 июлдан бошлаб 15 кун йўналиш танлаш имконияти яратилади. 13 августда (шу куни ҳам танлаш мумкин бўлади) ушбу муддат якунланади.

7 кунлик муддатдан сўнг мандат ҳисобланади ҳамда 21−22 августда мандат эълон қилинади.