Жамол Шуҳратович Носиров Бухоро вилояти экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Носиров 1985 йил 12 июнда Бухоро шаҳрида туғилган. 2005 йилда Бухоро давлат университетининг жисмоний маданият ва жисмоний тарбия ўқитувчиси, психолог мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Иш фаолияти давомида «Камолот» ЁИҲ Бухоро вилояти кенгаши раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (2017−2020), маданият вазирининг биринчи ўринбосари вазифаларида ишлаган.

2024 йил май ойи бошида Жамол Носиров соғлиғи ёмонлашгани муносабати билан Бухоро шаҳри ҳокими лавозимидан озод этишни сўраб, ариза билан мурожаат қилганди. У шаҳарни 2021 май ойидан бери бошқариб келган. Шундан сўнг унинг ўрнига Қурбон Турсунов ҳоким этиб тайинланган.