Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинлари учун терма жамоанинг якуний таркибини эълон қилди, деб хабар бермоқда Футбол ассоциацияси матбуот хизмати.

Терма жамоа таркибида 23 ёшгача бўлган (2001 йил 1 январдан кейин туғилган) футболчилар иштирок этади. Терма жамоа аризасига кўра ушбу ёшдан катта 3 нафар футболчи (Элдор Шомуродов, Остон ўрунов ва Хусниддин Алиқулов) киритилиши мумкин.

Рўйхатга 22 нафар футболчи киритилган (18 — асосий, 4 — захира):

  1. Абдувоҳид Неъматов («Насаф»);
  2. Владимир Назаров («Пахтакор»);
  3. Ҳамидулло Абдунабиев («Олимпик»);
  4. Абдуқодир Хусанов («Ланс»);
  5. Асадбек Раҳимжонов («Олимпик»);
  6. Саидзамат Мирсаидов («Олимпик»);
  7. Хусниддин Алиқулов («Ризеспор»);
  8. Муҳаммадқодир Ҳамралиев («Пахтакор»);
  9. Зафармурод Абдираҳматов («Насаф»);
  10. Иброхимхалил Йўлдошев («Қайрат»);
  11. Абдурауф Буриев («Пахтакор»);
  12. Бехруз Асқаров («Пахтакор»);
  13. Жасур Жалолиддинов («Нефтчи»);
  14. Иброҳим Иброҳимов («Пахтакор»);
  15. Умарали Раҳмоналиев («Рубин»);
  16. Диёр Холматов («Пахтакор»);
  17. Руслан Жиянов («Навбаҳор»);
  18. Алишер Одилов («Олимпик»);
  19. Остон Ўрунов («Персеполис»);
  20. Аббосбек Файзуллаев («ЦСКА Москва»);
  21. Элдор Шомуродов (Рома);
  22. Ҳусаин Норчаев («Нефтчи»).

Марказий ҳимоячи Алибек Давронов жароҳати сабаб таркибга киритилмади.

Олимпия терма жамоаси Тошкент вилоятида йиғин ўтказди. 11 июль куни жамоа Францияга йўл олади ва у ерда 15 июлда Гвинея, 18 июлда эса Янги Зеландияга қарши машғулот ўйинларини ўтказади.

олимпиада 2024, олимпия футбол жамоаси, тимур кападзе, футбол

Ўзбекистон терма жамоаси Испания, Миср ва Доминикан Республикаси билан «C» гуруҳидан жой олган. Жамоа 24 июль куни биринчи олимпия учрашувини Испанияга қарши, 27 июлда Мисрга қарши, учинчисини эса 30 июль куни Доминикан Республикасига қарши ўтказади.