Тошкент шаҳри Сергели туманида 3 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, дея хабар бермоқда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати.

Қайд этилишича, ҳолат 9 июль куни соат 19:40 атрофида туманнинг Қипчоқ кўчасида содир бўлган.

Тармоқларда тарқалган видеоларда юқори тезликдаги Spark йўлни ўрта қисмидан ажратиб турувчи кичик бетон тўсиқ устидан қарама-қарши йўналишга учиб чиқиб кетган. Сўнгра келаётган Honda билан тўқнашган ва бошқа бир Spark’га ҳам урилган.

ЙТҲ оқибатида 3 нафар фуқарога тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.