Хоразм вилоятида фуқарони ижодий имтиҳондан ўтказиб қўйишни ваъда қилган Урганч давлат университети декани ушланди, деб хабар бермоқда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

Маълум бўлишича, УрДУ факультети декани С.К. фуқаро З.Ў.га юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ушбу университетда ўтказиладиган ижодий (касбий) имтиҳондан ўтишда амалий ёрдам беришни ваъда қилган. Ўтказилган тезкор тадбирда у хизмати эвазига 2,600 доллар (бугунги курсда тахминан 33 миллион сўм) ва 2,5 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.