Шавкат Мирзиёев 11 июль куни Фарғона вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

«Ташриф давомида ҳудуд саноати ва инфратузилмасининг ривожланиши, маҳаллаларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишиш, янги йирик лойиҳаларга старт бериш кўзда тутилган», — дейилади хабарда.

Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан йиғилиш ўтказилиши режалаштирилган.