Янгидан очилган Қўқон аэропортига 11 июль куни Ўзбекистон президентининг самолёти илк бор қўнди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

қўқон аэропорти, шавкат мирзиёев

Мазкур аэропорт 1977 йилда қурилган, яқин йўналишларга парвозлар амалга оширилган. Аэропорт 2001 йилда фуқаро авиацияси самолётларини қабул қилишни тўхтатган ва кейинчалик Ўзбекистон Қуролли кучларининг Ҳарбий ҳаво кучлари томонидан фойдаланилган. Модернизация натижасида 2024 йил 1 апрелда ушбу аэропорт орқали яна фуқаро авиацияси парвозлари йўлга қўйилган.

қўқон аэропорти, шавкат мирзиёев

Давлат раҳбари у ердаги бунёдкорлик ишлари билан танишди. Аэропортда 100 нафар йўловчига мўлжалланган янги терминал қурилган, учиш-қўниш йўлаги қопламаси таъмирланган. Замонавий аэронавигация ускуналари ўрнатилган. Бу ишлар натижасида аэропорт А 320−200 ва ATR 72−600 русумли самолётларни қабул қилиш имкониятига эга бўлди.

қўқон аэропорти, шавкат мирзиёев

қўқон аэропорти, шавкат мирзиёев

«Президент энди бу аэропорт халқимизга манфаат келтириши кераклигини таъкидлади. Бунинг учун нарх ва хизматларни одамларга қулай қилиб, парвозларни кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берилди», — дейилади хабарда. Парвозлар SilkAvia компанияси томонидан амалга оширилмоқда. Тошкентдан Қўқонга 19 кишини сиғдира оладиган LET L-410 самолёти қатнайди, учиш 1 соат вақт талаб этади, нархлар 191 минг 365 сўмдан бошланади.