Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 11 июль куни чақирувга асосан ҳаракатланаётган ўт ўчириш машинаси ва енгил автомобиль тўқнашиб кетди. Бу ҳақда шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.

Унда айтилишича, ЙТҲ соат 16:30 атрофида Алишер Навоий кўчасида содир бўлган. М.А. (1997 й.т.) бошқарувидаги Isuzu ёнғин-қутқарув махсус транспорт воситаси ўтни ўчириш мақсадида кетаётганда С.Ф.нинг (2001 й.т.) Lacetti машинаси билан тўқнашган.

Lacetti ҳайдовчисига тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.