Ўзбекистондаги 14 та маъмурий марказнинг экологик барқарорлиги рейтинги (Uzbekistans's Green Cities Rating) шакллантирилди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Иқлим ўзгариши миллий маркази рейтинг натижаларини маълум қилди.

Рейтинг 7 гуруҳ кўрсаткичларини ўз ичига олади: ҳаво сифати, ердан фойдаланиш, сув истеъмоли, транспорт, энергия, чиқиндилар ва санитария.

Кўрсаткичларнинг деярли ярми миқдорий бўлиб, расмий маълумотларга асосланган, қайта ишлаш даражаси ва ифлослантирувчи моддалар концентрацияси шулар жумласидандир. Рейтингга кўра, Наманган шаҳри 100 баллдан 62,29 балл тўплаган ҳолда биринчи ўринни эгаллади. Вилоят Ўзбекистондаги энг яшил шаҳар дея ҳисобланмоқда.

uzbekistans’s green cities rating, экологик барқарор шаҳарлар

Тошкент вилояти маркази Нурафшон шаҳри умумий рейтингда энг паст ўринда турса ҳам, шаҳарнинг ҳавоси сифати Ўзбекистондаги энг яхши ҳудуд бўлиб турибди. Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрининг ҳавоси эса энг қуйи ўринни эгаллади.

uzbekistans’s green cities rating, экологик барқарор шаҳарлар

Ердан фойдаланиш. Ушбу кўрсаткич учун ўлчов бирлиги киши бошига метр квадратни ташкил қилади. Бу аҳоли зичлигини аҳолини шаҳарнинг умумий майдонига бўлиш йўли билан ҳисобланади. Аҳоли зичлиги ҳам, саноат ҳам умумий шаҳар рейтингига киритилмаган, улар фақат ўзаро боғлиқ кўрсаткичларни баҳолаш учун фойдаланиладиган билвосита кўрсаткичлардир. Мазкур рейтингда Самарқанддаги яшил майдонлардан энг кўп фойдаланилади. Навоийдаги яшил майдонлар энг кам фойдаланиладиган ҳудудлардир.

uzbekistans’s green cities rating, экологик барқарор шаҳарлар

Транспорт. Киши бошига тўғри келадиган автомобиллар сони уларнинг умумий сонини аҳолининг умумий сонига бўлиш йўли билан ҳисобланади. Бунда шаҳарнинг транспорт стратегияси ва йўлда машиналар тирбандлигининг қанчалик ҳал қилингани ўрганилган. Рейтингда Андижон, Қарши ва Нукус шаҳарлари юқори, Бухоро, Навоий ва Тошкент сўнгги поғонани эгаллади.

uzbekistans’s green cities rating, экологик барқарор шаҳарлар

Сув. Сув истеъмоли аҳоли жон бошига ўртача кунлик истеъмол сифати, шу жумладан, маиший ва тижорат мақсадларида фойдаланиладиган барча сувга қараб ўлчанади. Кўрсаткич сув таъминотидаги маълумотларни ҳам ҳисобга олган. Бу умумий таъминотга нисбатан йўқотишлар улуши сифатида ўлчанади. Маълумотларга кўра, республикадаги энг кўп сув Термиз, Андижон ва Наманган вилоятларида сарфланади. Қарши, Фарғона ва Гулистон ҳудудларида сув истеъмоли кам.

uzbekistans’s green cities rating, экологик барқарор шаҳарлар

Энергия. Бу кўрсаткич аҳоли жон бошига (одам) ўртача йиллик истеъмол сифатида ўлчанади. CО₂ эмиссияси маълумотлари индикаторни баҳолашга киритилмаган. Келгусида саноат ва маиший энергия истеъмоли ва фойдаланиладиган ёқилғи турларини алоҳида баҳолаш орқали ушбу кўрсаткич янада яхшиланиши айтилмоқда. Кўриб чиқилиши керак бўлган яна бир муҳим кўрсаткич — бу қайта тикланадиган манбалардан келадиган жами энергия фоизидир. Рейтингда Навоий, Бухоро ва Термиз ҳудудлари энг юқори кўрсаткич қайд этган.

uzbekistans’s green cities rating, экологик барқарор шаҳарлар

Чиқиндилар. Бу бўйича рейтингда уларнинг йиғилган ва тўғри йўқ қилинганлик даражаси ҳамда аҳоли жон бошига келиб чиқадиган чиқиндилар миқдори ифодаланади. Унга кўра, Нукус шаҳри 8,59 балл билан энг яхши натижа кўрсатган, энг ёмон аҳвол эса Бухоро шаҳрида.

uzbekistans’s green cities rating, экологик барқарор шаҳарлар

Санитария. Бунда санитар-техник воситалардан фойдаланиш, ҳудуддаги канализация тизимига тўғридан-тўғри уланганлик ёки сув таъминотига эга бўлган жами аҳолининг улуши ўлчанади. Мазкур рейтингда Тошкент, Навоий, Жиззах юқори ўринни эгаллади. Қарши, Нурафшон ва Нукус шаҳарларида эса санитария ҳолати энг паст дея қайд этилган.

uzbekistans’s green cities rating, экологик барқарор шаҳарлар