Тошкент шаҳри Миробод туманидаги Тарас Шевченко кўчаси гастрономик кўчага айлантирилади, деб хабар берди туман ҳокимлиги матбуот хизмати.

13 июль куни туман ҳокими Анвар Сайфутдинов мазкур кўчада фаолият юритаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказди.

Йиғилиш аввалида туман ҳокимлиги раҳбари Вазирлар Маҳкамасининг 395-сонли қарори (жамоатчилик учун очиқ эмас) асосида жозибадор ва серқатнов туристик муҳит яратиш мақсадида 24 соатлик гастрономик кўча ташкил этиш режалаштирилганини маълум қилди.

Ушбу туристик кўчанинг ишга туширилиши тадбиркорлар даромадини ошириши айтилди.

15 июлдан бошланадиган қурилиш ишлари давомида ёритиш устунлари, ўриндиқлар ва чиқинди урналарини ўрнатиш, дарахт кўчатлари ўтқазиш, суғориш тизимларини созлаш, аудио мусиқа тизимини ташкил этиш, декоратив арка ва устунлар ўрнатиш, фотозоналар учун декоратив элементлар ташкил этиш, пиёдалар йўлаклари, велойўлаклар ва замонавий ўриндиқлар ташкил этиш, болалар ўйингоҳи ва кўргазмали саҳна ўрнатиш каби ишларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

Ҳокимликнинг «Газета.uz»га аниқлик киритишича, Тошкент шаҳри ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати»га ариза берилган, шундан сўнг смета ва пудратчи аниқланади. Кўчанинг Шаҳрисабз кўчаси билан кесишмасидан Нукус кўчасидаги кесишмагача (94-мактаб ёнида) бўлган 800 метрли қисмида ишлар олиб борилиши режалаштирилмоқда.

Тошкент ҳокимлиги март ойида Яшнобод туманида Тошкентнинг биринчи «гастрономик кўчаси»ни яратиш режалари билан ўртоқлашганди.

Март ойида Тошкентдаги Султонали Машҳадий кўчасини «гастрономик» кўчага айлантиришга қарор қилинган. Шунингдек, пойтахтнинг саккизта туманида ҳунармандлар ва гастротуризм зоналарини ташкил этиш режа қилинган.

Фото

гастрономик кўча, гастрономик туризм, миробод тумани, тошкент