Тошкент Кимё халқаро университети (ТКХУ) 2024 йил учинчи бор битирувчиларни катта ҳаётга кузатмоқда. Бу йилги битирув маросимида Наманган ва Самарқанд шаҳарларидаги филиаллардан ҳам талабалар иштирок этди, шу жумладан, Самарқанд филиалидан илк магистр ва бакалавр йўналишининг битирувчилари ташриф буюрди.

реклама

Университетнинг илк талабалари 2018−2019 ўқув йилида ўқишга қабул қилинган эди ва бугунги кунда кўплаб иқтидорли талабалар университет ва давлат томонидан таъсис қилинган грантларга эга бўлган. Талабалар Жанубий Корея, Болгария, Латвия каби давлатлардаги ҳамкор университетларнинг қўшма дастурларида таълим олиб қайтди, Италия ҳамда Хитойда малака оширди. 2024 йил Тошкент Кимё халқаро университетида 250 нафар талаба имтиёзли диплом, 1320 нафар талаба эса кўк диплом билан бакалавр дастурини муваффақиятли якунлади. Бундан ташқари, 88 нафар талаба магистратура йўналишини муваффақиятли тамомлади.

реклама

ТКХУ доимий равишда таълим сифатини ошириш, замонавий ўқитиш усулларини жорий этиш ва илмий тадқиқотларни ривожлантиришга интилмоқда. Эндиликда университет нафақат бакалавр, балки магистратура, мустақил тадқиқот ва докторантура каби таълим йўналишларини ҳам кенгайтирмоқда.

реклама

ТКХУ талабалари қўшма дастурлар асосида бир қатор давлатларда муваффақиятли ўқиди ва ўз соҳаларида юқори натижаларга эришди. Бу уларнинг келажакда ўз йўналишлари бўйича етук мутахассислардан бири бўлиб етишишига асос яратди.

реклама

Қувонарлиси, ТКХУнинг 78 фоиз битирувчилари олийгоҳни тугатиши биланоқ иш билан таъминланди. Улар миллий ва халқаро компанияларда, шунингдек, давлат муассасаларида муваффақиятли фаолият олиб бормоқда. Бу эса ТКХУ таълим сифатининг юқори эканини яна бир бор тасдиқлайди.

Университет раҳбарияти битирувчиларнинг муваффақиятларида ота-оналарнинг ҳам улкан ҳиссаси борлигини таъкидлаб, уларга чексиз миннатдорчилик билдиради. Университет профессор-ўқитувчилари ва барча жамоаси ўз битирувчилари билан фахрланади ҳамда уларнинг келгуси фаолиятларида муваффақият ва омад тилаб қолади.

Телефоны: (+998) 78−129−40−40 (ички рақам — 1).

Сайт: kiut.uz
Facebook: fb.com/kiut.uz
Instagram: @kiut.uz_rasmiy
Telegram: t.me/kiut_official
YouTube: Kimyo International University In Tashkent

Реклама ҳуқуқлари асосида.