Тошкент шаҳрида 15 июль соат 00:00 дан бошлаб Буюк ипак йўли ва Темур Малик кўчаларининг йўл ўтказгич реконструкция қилинадиган жойга туташ қисмларида транспорт ҳаракати тўхтатилади, дея хабар бермоқда пойтахт ЙҲХБ матбуот хизмати.

Қўйидаги йўлларда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади:

  • Темур Малик-Боғишамол кўчалари чорраҳасидан Темур Малик кўчаси бўйлаб, Темур Малик-Султония кўчалари чорраҳасигача.
  • Темур Малик-Буюк ипак йўли кўчалари чорраҳасидан Буюк ипак йўли кўчаси бўйлаб, Буюк ипак йўли-Шукур Бурхонов кўчалари чорраҳасигача.

Харита: Тошкент шаҳри ЙҲХБ.Харита: Тошкент шаҳри ЙҲХБ.

Юқоридаги харитада ёпилишнинг олдини олиш вариантлари кўрсатилган. Йўллар қачон очилишига аниқлик киритилмаган.

Аввалроқ Темур Малик кўчасининг (Тошкент ҳалқа йўли) Буюк ипак йўли кўчаси билан кесишмасидаги кўприк ўрнида вақтинча айланма йўл ташкил этилганди. У 1 авгутсга қадар хизмат кўрсатиши айтилганди.

Маълумот учун, Темур Малик кўчасининг йўл ўтказгич остидаги қисми тўрт тасмали олти қаторга кенгайтирилмоқда. Унинг четида жойлашган хусусий уйларни бузиб, улар ўрнида кўп қаватли уй ва хизмат кўрсатиш бинолари қуриш режа қилинган.