2024/2025-ўқув йилида давлат олийгоҳларига ўқишни кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди, дея хабар бермоқда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги.

Ўтиш баллари қуйидагиларга тааллуқли:

  • хориждаги ОТМлардан мамлакатдаги давлат ОТМларига ўқишини кўчирмоқчи бўлганларга;
  • Ўзбекистондаги нодавлат ОТМлар ҳамда хорижий ОТМларнинг филиалларидан давлат ОТМларига ўқишини кўчирмоқчи бўлганларга.

Энг юқори ўтиш балли ҳуқуқ соҳаси учун белгиланган — 140 балл. Шунингдек, соғлиқни сақлаш йўналишида ўқишини кўчирмоқчи бўлганлар камида 129 балл тўплаши керак бўлади.

отм, ўтиш баллари, ўқишни кўчириш

Баллар жорий йилда ҳам тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида шакллантирилди, дейилади хабарда.

Маълумот учун, ўқишни кўчириш бўйича аризалар 15 июлдан онлайн қабул қилинади.