2024 йил январь-июнь ойларида умумий пул тушумлари 385 трлн сўмни ташкил этиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 30 фоизга ўсди. Бу бўйича Марказий банк шарҳи тақдим этилди.

Ҳисоботга кўра, умумий пул тушумларида терминал орқали тушумлар улуши 2023 йил биринчи яримйиллигидаги 38 фоиздан 41 фоизга ўсиб, унинг таркибида савдо ва хизматлар соҳасидан терминал тушумлари салмоғи 40 фоиздан 45 фоизга юқорилаган.

Инфографика: Марказий банкИнфографика: Марказий банк

2024 йил январь-июнь ойларида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 458 трлн сўмни (нақд пул тушумлари — 227 трлн сўм, берилган нақд пуллар — 231 трлн сўм) ташкил этгани ҳолда 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 24 фоизга ошди.

марказий банк, нақд пул тушумлари, нақд пуллар
Банкларга нақд пуллар тушумининг таркибий тузилишида кескин ўзгаришлар кузатилмади.

марказий банк, нақд пул тушумлари, нақд пуллар

2024 йил январь-июнь ойларида банк карталарига 468 трлн сўм маблағлар кирим қилинди. Кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 баробарга ошди ва ушбу даврда банк карталаридаги 107 трлн сўм маблағлар нақдлаштириб олинди.

2024 йил январь-июнь ойларида банк карталарига келиб тушган маблағларнинг 23 фоизи нақдлаштириб олинган бўлиб, бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврида 24 фоизни (2022 йилда 28 фоизни) ташкил этган.

марказий банк, нақд пул тушумлари, нақд пуллар

Банкларга тушган нақд пулларнинг уларга бўлган талаб ўртасидаги фарқ Марказий банк томонидан муомалага қўшимча нақд пулларни чиқариш орқали таъминлаб борилди.

Жумладан, Марказий банк томонидан 6 ой мобайнида муомалага қўшимча 4,1 трлн сўм нақд пуллар чиқарилди. 2024 йил 1 июль ҳолатига умумий пул массасидаги нақд пулларнинг улуши 21,1 фоизни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,7 фоиз бандга пасайди.

марказий банк, нақд пул тушумлари, нақд пуллар