Иқтисодиёт

дайжест

Ўзбекистонда газ «заправка»лар учун қўшимча талаблар белгиланди

Энди янги АГТКШлар қуриш учун табиий газ тармоқларига уланиш бўйича техник шартлар ва лицензия фақат Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Энергетика вазирлигининг тақдимномасига кўра берилади. 1 январдан бошлаб эса «UZINFOCOM» автоматлаштирилган тизимларига уланиш талаби мажбурий ҳисобланади.


дайжест

Муомаладаги нақд пуллар улуши ва картадаги пулни нақдлаштириб олиш камаймоқда — МБ

Январь-июнь ойларида умумий пул тушумлари 385 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилга қараганда 30 фоизга ўсди. Банк карталаридаги пулларнинг 23 фоизи нақдлаштириб олинди (2023 йилнинг мос даврида 24 фоиз эди). Нақд пуллар улуши 3,7 фоиз бандга пасайиб, 21,1 фоизни ташкил қилди.


дайжест

Солиқ тўловчилар учун сунъий интеллектга асосланган виртуал ёрдамчи ишга туширилди

Солиқ қўмитаси сунъий интеллектга асосланган DavrOn номли виртуал ёрдамчини ишга туширди. У солиқ тўловчиларга тегишли маълумотлар ва солиқ ва солиққа тортиш масалалари бўйича персонал маслаҳатлар бериши мумкин. Бу қўмитанинг СИга асосланган учинчи хизматидир.


дайжест

UzAuto Motors`нинг яқин қариндошлар иштирок этган 1,3 млрд сўмлик тендери бекор қилинади

Антикоррупция агентлиги UzAuto Motors ўтказган 1,3 млрд сўмлик давлат харидида қонун бузилиши ҳолатини аниқлади. Тендерда иштирок этган икки корхона раҳбарлари яқин қариндош бўлган. Ҳозирда харид натижаларини бекор қилиш, айбдорларга чора кўриш ишлари олиб борилмоқда.


дайжест

Ўзбекистонда BYD Seagull ва E2 электромобилларини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда

BYD Uzbekistan Factory хитойлик ҳамкорлар билан Ўзбекистонда янги автомобиль моделларини ишлаб чиқариш бўйича шартномалар тузди. BYD Seagull ва E2 эҳтимолий ишлаб чиқариш учун тақдим этилган ва лабораторияларда синовдан ўтказилмоқда.


Жамият

дайжест

Тошкент бўйлаб «Меҳрнинг бир куни»: Болалар учун ташкил этилган хайрия акциясидан репортаж

«Сен дунёга кераксан» хайрия жамоаси Тошкент вилоятида яшовчи 40 бола учун якшанбани унутилмас кунга айлантирди: уларга Тошкент шаҳри бўйлаб зоопарк, муз саройи, пиццерия, масжид ва боғга саёҳат уюштирилди. «Меҳрнинг бир куни» акциясидан «Газета.uz» репортажи.


дайжест

Рақобат қўмитаси Korzinka супермаркетлар тармоғига нисбатан иш қўзғатди

Korzinka cупермаркетлар тармоғига нисбатан иш қўзғатилди. Рақобат қўмитаси компаниянинг «энг арзон нарх» деб эълон қилган маҳсулотларининг нархи бошқа супермаркет ва бозорлардаги нархлардан фарқ қилмаслигини аниқлади. Қўмитага кўра, буни чалғитувчи ёки чалғитишга олиб келувчи ҳолат дейиш мумкин.


дайжест

Сурхондарёда ўта ноёб сиртлон ўлдирилгани аниқланди

Шўрчи туманида тарғил сиртлонни ўлдирган фуқаронинг шахси аниқланди. Ҳолат туфайли табиатга 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етган. Экологлар бу тур Халқаро ва Қизил китобга киритилгани, Ўзбекистон бўйича фақат шу вилоятда борлиги, унинг ўта ноёб эканини айтмоқда.


дайжест

Наманганда 2,3 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган корхона масъули қўлга олинди

Норин туманида ўзбошимчалик билан электр тармоғига уланган корхона тизимга 2,3 млрд сўмлик зарар етказди. Ҳолат бўйича жиноий иш очилиб, корхонанинг норасмий раҳбари процессуал тартибда ушланди.


дайжест

Ҳафта ўртасидан ҳарорат бироз кўтарилади

Ўзбекистонда ҳафта бошида ҳаво бироз булутли бўлади, Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Чоршанбадан то иш ҳафтаси охиригача ёғингарчилик кузатилмайди, ҳарорат +34…+37, жануб ва чўл ҳудудларда +38…+40 даражагача бўлади.


дайжест

«Права»си йўқ Damas ҳайдовчиси 14 нафар йўловчини олиб кетаётгани аниқланди

Жиззах вилоятида Damas ҳайдовчиси ҳайдовчилик гувоҳномасисиз 14 нафар (автомобиль 7 кишига мўлжалланган) йўловчини ташиди.


дайжест

Қашқадарёда 13 млн долларга қуёш панеллари корхонаси қурилмоқда

Қарши шаҳрида хитойлик ҳамкорлар билан бирга қуёш панеллари ишлаб чикариш корхонаси қурилмоқда. Лойиҳанинг қиймати 13 млн долларга тенг. Корхона тўлиқ қувватда ишлаганда бир йилда 150 МВт ҳажмдаги маҳсулот ишлаб чиқариши кутилмоқда.


дайжест

Урганч аэропортидаги таъмирлаш вақти йўловчилар Нукусгача бепул трансфер қилинади — жадвал

Таъмирлаш ишлари сабаб вақтинча (20 июль — 7 август) ёпилаётган Урганч халқаро аэропортидан Нукус аэропортигача бепул трансфер йўлга қўйилади. Автобуслар йўловчиларга жўнаб кетишда ҳам, учиб келишда ҳам хизмат кўрсатади. Uzbekistan Airports махсус жадвални эълон қилди.


Спорт

дайжест

Евро-2024: Испанияни Кроос чемпион қилди!

Футбол бўйича 2024 йилги Европа чемпионатида Испания Англияни мағлуб этиб, тўртинчи бор турнир ғолибига айланди. «Тактика» жамоаси Берлиндаги финал ҳақида ўз фикрлари билан бўлишади.


Жаҳон

дайжест

«Мамлакатимизда сиёсий риторика қизғинлашди». Байден Трампга қилинган суиқасддан кейин халққа мурожаат қилди

АҚШ президенти Жо Байден Дональд Трампга суиқасд уюштирилганидан кейин халққа қилган мурожаатида Америка сиёсатидаги «шиддатни пасайтириш» ва зўравонликнинг одатий ҳолга айланишининг олдини олишга чақирди. Трампнинг ўзи суиқасдни «жуда сюрреал тажриба» деб атади. Суиқасднинг мақсади номаълум.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!