Сарлавҳани ўқиб ажабланганингиз аниқ, нега Кроос? Ҳа, Испаниянинг Германия билан учрашувида айнан Кроос Педрига нисбатан қўпол ўйнади ва оқибатда «Барселона» футболчиси захирага олинганди. Унинг ўрнига ким тушди? Дани Ольмо! Дастлаб айни ўша учрашувда сўнгги дақиқаларда қаҳрамон бўла олди. Франция билан баҳсда ҳам ажойиб ўйин намойиш этди. Ва финалда ажойиб сейвни амалга оширди! Хўш, Педри ҳам шу ишларни қила олармиди?

финал, испания, англия, футбол, евро-2024

Финал сўнгги Евролардаги энг ёрқини бўлди дейиш мумкин. Икки терма жамоа ҳам тенг ўйнади, ажойиб футбол кўрдик ва якунда кучлироғи ғалаба қозонди. Шундай бўлса-да, статистикага қаралса, испанлар ҳар томонлама устунликка эга бўлди.

Масалан, голли вазиятлар яратиш (xG) бўйича «қизил фурия» етакчи — 1,89 — 0,61. Шу билан бирга, тўп назорати борасида ҳам устунлик қилишди: 63% — 37%. Дарвоза томон зарбалар бўйича кўрсаткич: 15 — 9.

Гарчи йиллар ўтиб ушбу учрашув эсланиб, статистикага қаралганда «испанлар ростан ҳам устун бўлган экан» дейишлари мумкин. Лекин бир нарсани эслаб ўтиш ва таъкидлаш мақсадга мувофиқ: Дани Ольмонинг 90-дақиқадаги супер сейви финалнинг энг юқори даражаси бўлди. Тактика, голлар, ирода — агар ушбу вазият инглизлар фойдасига ҳал бўлганида, ҳеч нарса бўлмай қоларди.

Де ла Фуэнте эса жаҳон футболи учун янги ном ва янги даража бўла олди. Жоиз бўлса, ушбу Евро тўлиқ «мураббийлар жанги»га айланган бўлса, уларнинг етакчиси испанлар устози бўлиб берди. Кузда бошланадиган клублар ўртасидаги учрашувлар, шунингдек, 2026 йилги Жаҳон чемпионатида футбол тенденцияси қай даражада ўзгаришини энди билиб оламиз. Ишонинг, футболда янги йўналиш белгилаб берилди.

Юқоридаги фикрга қайтган ҳолда айтиш мумкинки, Педри жароҳат олмаганида, балки Испания буткул осонлик билан чемпион бўлиши мумкин эди. Балки умуман бунинг акси бўларди. Лекин Хоселунинг Германия билан ўйинолди Кроос томон йўллаган гаплари, ўша баҳсдаги ҳолат якунда буткул бошқа сценарийни тақдим этди.

Агар Англия чемпион бўлганда, ҳозир Беллингемнинг Словакия дарвозасига киритган голини эслаётган бўлардик. Аммо «қизил фурия» тўртинчи бор турнирда ғолиб бўлиб, рекорд қўйганда уларни эслаш бироз қийин.

Барча футбол мухлисларини ўзларининг суюкли турнирларига янги тенденция кириб келаётгани билан табриклаймиз!

финал, испания, англия, футбол, евро-2024

Испания — Англия 2:1

Голлар: 1:0 — 47 Уильямс, 1:1 — 73 Палмер, 2:1 — 86 Ойарсабаль.

Испания — Унаи Симон, Карвахаль, Лапорт, Ле Норман (Начо, 83), Кукурелья, Фабиан Руис, Родри (Субименди, 46), Ольмо, Уильямс, Ямаль (Мерино, 89), Мората (Ойарсабаль, 68).

Англия — Пикфорд, Уокер, Стоунз, Гехи, Шоу, Райс, Фоден (Тоуни, 89), Беллингем, Майну (Палмер, 70), Сака, Кейн (Уоткинс, 61).

Огоҳлантиришлар: Кейн (25), Ольмо (31), Стоунз (53), Уоткинс (90+2).