Oson Apteka дори-дармонларни излаш тизимлари орасида юклаб олиш бўйича етакчи ўринлардан бирини эгаллади ва муҳим лаҳзани нишонламоқда — илова Google Play хизматида 1 млн ўрнатиш маррасини босиб ўтди. Бу нафақат рақамли ютуқ, балки фойдаланувчи ишончининг тасдиғи ҳамдир.

Илова кўплаб инсонлар кундалик ҳаётининг ажралмас қисмига айланиб, исталган вақтда исталган жойда дорихоналар ва зарур дори-дармонларга киришни таъминлади. Oson Apteka шунчаки бир воситаси эмас. Бу — мижозларнинг саволларига жавоб беришга ва кўп ҳолатларда ёрдам беришга тайёр бўлган мутахассислар жамоаси. У соғлиқни сақлашни иложи борича қулай ва самарали қилишга интилади.

Илова қуйидаги инсонларга тўғри келади:

  • соғлиғини қадрлайдиган ва уни қўллаб-қувватлашга тайёр;
  • керакли дори-дармонларни тезда олишни хоҳлайдиган;
  • яқин дорихона қаерда жойлашганини аниқ билишни истайдиган;
  • дорилар ва уларнинг таъсири ҳақида маълумот олмоқчи бўлган;
  • кешбэк шаклидаги бонусларни қадрлайдиган.

Иловани ўрнатиш бир неча дақиқада яқин атрофда жойлашган дорихоналардан керакли дори-дармонларни топиш имконини беради. Бугунги кунда Oson Apteka тизимида 2200 дан ортиқ дорихоналар мавжуд ва бу фақат бошланиши.

Oson Apteka жамоаси ҳар бир фойдаланувчи ўзи учун янада кўпроқ имконият ва фойда топиши учун хизматни янада ривожлантиришни режалаштирмоқда.

Oson Apteka дастурини ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин.

Сайт: osonapteka.uz
Facebook: fb.com/Oson_Apteka
Instagram: @osonapteka
Telegram канали: t.me/osonapteka_uz
Telegram гуруҳи:t.me/osonaptekadori
Telegram бот: t.me/osonaptekabot

Реклама ҳуқуқлари асосида.