Қашқадарё вилояти ҳокимлиги қуёш панеллари ишлаб чикариш корхонаси қурилаётгани ҳақида хабар берди. Уни Қарши шаҳрида жойлашган эркин иқтисодий зонадаги 2 гектар майдонда Sun-Hightech МЧЖ қурмоқда. Қуёш панелларини ишлаб чикариш лойиҳасининг қиймати 13 млн долларга тенг.

қашқадарё, қуёш панеллари

Ҳокимлик хабарига кўра, лойиҳанинг 65 фоизи маҳаллий инвесторнинг ўз маблағлари томонидан ташкил этилмоқда. Ишлаб чиқариш ускуналарининг умумий қиймати 1,4 миллион доллар. Унга замонавий хорижий технологиялардан фойдаланиш кўзда тутилган бўлиб, корхонанинг технологик ҳамкори Хитойнинг Wuhan Ooitech Trading Co.Ltd. корхонаси ҳисобланади, дейилади хабарда.

қашқадарё, қуёш панеллари

қашқадарё, қуёш панеллари

Шунингдек, расмийларнинг таъкидлашича, корхона тўлиқ қувватда ишлаганда бир йил давомида 150 МВт ҳажмли маҳсулот ишлаб чиқаради ва уларнинг 50 фоизи экспортга йўналтирилади.

Уни ишга тушириш жорий йилнинг IV чорагига режалаштирилган бўлиб, натижада 150 та иш ўрни яратилади.

қашқадарё, қуёш панеллари