Андижон шаҳридаги алюминий маҳсулотини қайта ишлаб чиқариш цехи 6,8 миллиард сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги.

«Ўзэнергоинспекция» ўтказган назорат тадбирида B.S.Z. МЧЖ ҳудудида фуқаро Й.А. ижара асосида алюминий маҳсулотини қайта ишлаш цехи ташкил этгани маълум бўлган.

У ҳужжатларсиз, тўғридан-тўғри газ тармоғига уланиши оқибатида, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига 6 миллиард 782 миллион сўм зарар етказилган.

Ушбу қоидабузарлик ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирилган. Тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.