Иқтисодиёт

дайжест

Ипотека бозори қисқармоқда, банк ипотека ставкалари эса кўтарилмоқда — Марказий банк

Биринчи ярим йилликда Ўзбекистонда ипотека кредитлари ҳажми қарийб 2 фоизга — 6,88 трлн сўмга, олувчилар сони эса 17,3 фоизга қисқарди. Шу билан бирга, ажратилган ипотека кредитларининг ўртача миқдори ва банк фоиз ставкалари ҳам ошди.


дайжест

Korzinka «энг арзон нарх» ҳақидаги рекламани қоидабузарлик деб ҳисобламаслигини билдирди

Korzinka супермаркетлар тармоғи «энг арзон нарх» иборасидан фойдаланишни қоидабузарлик деб ҳисобламаслигини таъкидлади. Компанияга кўра, дастур «вақтинчалик реклама эмас, балки янги нарх стратегияси» бўлиб, унда энг паст нархлар «узоқ муддатли ва ҳар куни» таклиф этилади.


дайжест

Кўчмас мулк бозоридаги фаолликнинг пасайиши «вазиятнинг барқарорлашуви» билан боғлиқ — МБ

МБ апрель-июнь ойларида уй-жой сотуви бўйича шартномалар сонининг қисқаришини «бозордаги вазиятнинг барқарорлашуви» билан боғлади. Регуляторнинг фикрича, уй-жой савдоси ва ижараси нархларининг ўсиш суръати ўртасидаги тафовутнинг ошиши сотиб олиш ва сотиш нархларининг пасайишига олиб келиши мумкин.


дайжест

МБ Qulay Pul тўлов тизими операторининг лицензиясини қайтариб олди

Марказий банк Qulay Pul тўлов тизими оператори ва ўз тўлов тизимини йўлга қўйишни режалаштирган UzPost шуъба корхонасининг лицензияларини чақириб олди.


Жамият

дайжест

Тошкентда қишлоқликларни ҳақоратлаган қиз жаримага тортилди

Тармоқларда қишлоқликларни «жирканч махлуқот» дея ҳақорат қилган қиз маъмурий жазога тортилди. Суд унга 6,8 млн сўм жарима тайинлади.


дайжест

Москва транспорт бошқармаси вакиллари Ўзбекистон ЙҲХХ мутахассислари билан ўз тажрибаларини ўртоқлашади

Москва транспорт бошқармаси делегацияси Ўзбекистон кўчалари ва йўлларида ҳаракатни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва хавфсизликни оширишга кўмаклашиш мақсадида Тошкентга келди.


дайжест

Қашқадарёда цех 1 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида омихта ем ишлаб чиқариш цехи газ тармоғига уланиб, 1 млрд 65 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Ҳолат юзасидан далолатнома расмийлаштирилди.


дайжест

UzAuto Motors 17 июль куни яна Cobalt учун контрактация очади

17 июль куни соат 10:00 да UzAuto Motors аввалги контрактациядан чиқарилган Cobalt автомобиллари учун онлайн шартнома тузишни қайта очади.


дайжест

Билимни баҳолаш агентлиги — ҳуқуқшунослик фанларидаги саволларга оид эътирозлар ҳақида

Тармоқларда ОТМ имтиҳонларида ҳуқуқшунослик фанларида дарсликда йўқ, шунингдек, кодекс ва қонунлардан тузилган саволлар борлигидан шикоятлар пайдо бўлди. Билимни баҳолаш агентлиги тестлар ДТС ва ўқув дастурларига асослангани, абитуриентнинг билим ва кўникмасини аниқлашга қаратилганини таъкидлади.


дайжест

Фарғонада президент билан учрашган қиз университетга грантга қабул қилинди

Президент Фарғонага ташрифи чоғида маҳаллий аҳоли билан учрашди ва ўша чоғда унга бир қиз Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ўқиш истаги борлиги ҳақида гапирди. Эртаси куни у университетга грант асосида ўқишга киргани тўғрисида сертификатни қабул қилди.


дайжест

Cкутер, мопед ва велосипедда содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда

Ўзбекистонда кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситаларини ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини (скутер, мопед, велосипед) бошқариш вақтида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.


дайжест

Ўзбекистоннинг еттита вилоятида сел келиши хавфи эълон қилинди

17−22 июль кунлари еттита вилоятнинг тоғли ҳудудларида кутилаётган ёмғирлар сабабли сел-сув тошқинлари юз бериши мумкин.


дайжест

Тошкентнинг Темур Малик кўчасида қурилаётган янги йўл ўтказгич қандай бўлади?

Пойтахтнинг Темур Малик кўчаси бўйлаб ўтадиган янги йўл ўтказгичда бурилиш жойлари, кўча четида велосипед йўлаклари бўлади. Мирзо Улуғбек кўчаси билан кесишган жойда пиёдалар ер ости йўлаги қурилади. Масжид олдида эса яна битта ер ости йўлаги қуриб битказилмоқда.


дайжест

Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни расман жорий қилди

Таиланд ҳукумати Ўзбекистон фуқаролари учун 60 кунгача визасиз кириш режимини расман жорий қилди. Бундай режа май ойи охирида эълон қилинганди.


дайжест

Ўзбекистон Қирғизистонга 200 тонна инсонпарварлик ёрдамини юборди (фото, видео)

Андижон вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация селдан жабр кўрган Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига 200 тонна инсонпарварлик ёрдамини етказиб берди. Ёрдам таркибидан хўжалик, қурилиш моллари, кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқалар ўрин олган.


дайжест

Болага нисбатан маиший зўравонлик қилганлик учун алоҳида жавобгарлик белгиланмоқда

Жиноят кодексининг оиладаги (маиший) зўравонлик тўғрисидаги 126−1-моддаси болага нисбатан оиладаги (маиший) зўравонлик қилганлик учун жавобгарлик билан тўлдирилмоқда.


дайжест

Тошкент вилоятидаги Катта Чимён тоғида адашиб қолган 2 фуқаро қутқарилди

«Чимён» ёнғин-қутқарув отряди Бўстонлиқ туманидаги тоғда адашиб қолган 2 нафар фуқарога ёрдам кўрсатди. Улар соат тунги соат 02:53 да хавфсиз ҳудудга олиб тушилган.


дайжест

Россия сафида Украинага қарши жанг қилишни режалаштирган Ўзбекистон фуқаросининг озодлиги 3 йилга чекланди

Ўзбекистон фуқароси февралда Россия армиясида хизмат қилиш учун шартнома имзолаган, бироқ жанговар тайёргарликни тамомлаб, ҳарбий лагердан қочиб, уйига қайтган. Суд жазони енгиллаштирувчи ҳолатларни инобатга олиб, унга «Ёлланиш» моддаси бўйича уч йил муддатга озодликни чеклаш жазосини тайинлади.


дайжест

ДХХ фуқароларни пора эвазига ўқишга киритиб қўйишга уринганларни қўлга олди

Давлат хавфсизлик хизмати Тошкент шаҳри, Қашқадарё, Хоразм ва Тошкент вилоятларида фуқароларни пора эвазига ўқишга киритиб қўйишга уринган шахсларни қўлга олди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.


Жаҳон

дайжест

Суд Трампга қарши тўртта ишдан бирини рад этди

Флорида суди АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга нисбатан махфий ҳужжатлардан ножўя фойдаланганлик бўйича қўзғатилган жиноий ишни бекор қилди. Сиёсатчи ўзига қарши қўйилган қолган учта жиноий ишни тугатишга чақирди.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!