Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) рейд тадбирлари давомида олийгоҳларга ўқишга киритиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларни фош этгани ҳақида хабар берди.

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи 38 ёшли шахс ўзининг мансабдор танишлари орқали Тошкент вилоятида яшовчи фуқарони ИИВ Академиясига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 22 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

дхх, ўқишга киритиб қўйиш учун пора

Қашқадарё вилоятида кузатилган ҳолатда эса Қарши инновацион таълим университети мутахассиси 3 нафар фуқарони ТАТУнинг Қарши филиалига ўша ердаги танишлари орқали 2-курсдан ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган. У бунинг эвазига фуқароларнинг ҳар биридан 4 минг доллардан жами 12 минг доллар сўраган. Фуқаро 11 700 доллар олган вақтида қўлга тушди.

дхх, ўқишга киритиб қўйиш учун пора

Тошкент вилоятининг Чиноз туманида ўтказилган тезкор тадбирда қашқадарёлик 35 ёшли шахс сирдарёлик фуқарони Тошкент давлат педагогика университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 10 минг доллар талаб қилиб, олдиндан 5 минг доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

дхх, ўқишга киритиб қўйиш учун пора

Олмалиқ шаҳри болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийи ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига Олмалиқ шаҳрида яшовчи фуқародан 3500 доллар олган вақтида қўлга олинди.

дхх, ўқишга киритиб қўйиш учун пора

Хоразм вилоятида эса Урганч давлат университетининг факультет декани Гурлан туманида яшовчи фуқаронинг қариндошини мазкур олий таълим муассасасига ўқишга киришда бўладиган ижодий имтиҳонлардан ўтказиб бериш эвазига 2600 доллар ва 2,5 млн сўм олган вақтида ушланди.

дхх, ўқишга киритиб қўйиш учун пора

Бошқа ҳолатда эса Урганч ихтисослаштирилган санъат мактабининг бўлим бошлиғи Боғот туманида яшовчи фуқарога танишлари ёрдамида Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтига ўқишга кириши учун йўлланма олиб бериш ва амалий имтиҳонда кўмаклашиш эвазига 4 минг доллар талаб қилади. Аммо у сўралган пул маблағини олган вақтида ушланди.

дхх, ўқишга киритиб қўйиш учун пора

Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.