Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида яширинча тармоққа уланган ишлаб чиқариш цехи табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги.

«Ўзэнергоинспекция» ва Бош прокуратура департаменти назорат тадбири ўтказган. Унда Қарши шаҳридаги омихта еб ишлаб чиқариш цехи газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлган.

Ушбу қоидабузарлик ҳолати бўйича далолатнома расмийлаштирилган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, давлат манфаатларига 1 миллиард 65 миллион сўм зарар етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.