Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги тоғда адашиб қолган фуқаролар қутқарилди, дея хабар қилди ФВВ.

Қайд этилишича, 2024 йилнинг 16 июль куни соат 00:28 да Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги «Чимён» ёнғин-қутқарув отрядига Катта Чимён тоғида 2 нафар фуқаро айлангани келиб, адашиб қолганлиги тўғрисида хабар тушган.

адашиб қолганлар, катта чимён, фвв

Айтилган манзилга бир гуруҳ ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган.

Амалга оширилган саъй-ҳаракатлар натижасида фуқаролар соғ-саломат топилиб, соат 02:53 да хавфсиз ҳудудга олиб тушилган. Тан жароҳати олганлар йўқ.