16 июль куни Ўзбекистондан селдан зарар кўрган Қирғизистоннинг Ўш шаҳри Қорасув ҳудудига инсонпарварлик ёрдамлари етказилди. Бу ҳақда Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Юклар Хўжаобод туманидаги «Дўстлик» чегара постидан олиб ўтилди. Инсонпарварлик ёрдами таркибидан хўжалик, қурилиш моллари, кийим-кечак, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқалар ўрин олган. 13 та автомашинага жами 200 тонна юк ортилган.

Ўзбекистон делегациясига вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов бошчилик қилди. У Ўшдаги Янги маҳалласига бориб, аҳолига Ўзбекистон президентининг саломи ва ҳамдардлигини билдирди.

Аввалроқ Хўжаобод туманидан оқиб ўтувчи Шаҳрихонсой каналидан 5−6 ёшли қизнинг жасади топилгани ҳақида ёзгандик. У Қирғизистоннинг Ўш шаҳридан селда оқиб келганди.

Июль ойи бошида ҳам Ўзбекистон Қирғизистоннинг селдан зарар кўрган Ўш вилояти учун 95 тоннали инсонпарварлик ёрдамини юборганди.

Видео

Фото

инсонпарварлик ёрдами, қирғизистон, сел

инсонпарварлик ёрдами, қирғизистон, сел

инсонпарварлик ёрдами, қирғизистон, сел

инсонпарварлик ёрдами, қирғизистон, сел

инсонпарварлик ёрдами, қирғизистон, сел

инсонпарварлик ёрдами, қирғизистон, сел