Тошкент шаҳридаги Темур Малик (М39Б, Тошкент ҳалқа йўлининг бир қисми) ва Буюк ипак йўли чорраҳасида эскиси ўрнида янги йўл ўтказгич қурилиши давом этмоқда. Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати лойиҳа тафсилотларини маълум қилди.

Темур Малик кўчаси тўрт тасмали олти қаторга кенгайтирилмоқда (шу сабабли унинг четида жойлашган уйлар бузилган). Бундан ташқари, велосипед йўлаги ҳам мавжуд бўлади. Мазкур ҳудудда 140 нафар ишчи ва 200 дан ортиқ механизатор куну тун навбатма-навбат ишламоқда.

Буюк ипак йўли кўчаси бўйлаб йўл ўтказгичнинг узунлиги 28 метр, кенглиги 55 метр бўлади, унда чиқиш ва кириш йўлаклари бўлган тўрт тасмали, шунингдек, Темур Малик бўйлаб ҳаракатланишда қайрилиш жойлари бўлади.

Бугунги кунга қадар ишларнинг 60 фоиздан ортиғи бажарилган. Ёз ойининг охиригача йўловчилар ҳаракати учун ўтиш жойи очилиши режалаштирилган.

йўл ўтказгич, темур малик кўчаси, тошкент

Пиёдалар ер ости йўлининг бири Темур Малик кўчасида қурилаётган Шайх Зиёвуддинхон масжиди рўпарасида бўлади. Унинг узунлиги 40 метр, кенглиги 4,5 метрни ташкил қилади. Зинапоядан ташқари эстакада ва лифт ҳам бўлади, дейилади хабарда.

Иккинчи ер ости йўлаги Темур Малик ва Мирзо Улуғбек кўчаси билан кесишган чорраҳада («Чимён» дўкони, Экобозор) қурилмоқда.