Москва шаҳридаги Транспорт ва йўл транспорти инфратузилмасини ривожлантириш бошқармаси мутахассисларидан иборат делегация Тошкентга келди, деб хабар берди ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати.

Ташрифдан кўзланган мақсад мамлакат кўчалари ва йўлларида ҳаракатни бошқариш тизимини такомиллаштириш, хавфсизликни оширишга кўмаклашишдан иборат.

йҳх, йҳхх, москва трансбошқармаси

«Биргаликдаги ишлар Ўзбекистондаги транспорт ҳолатини яхшилашга ёрдам берадиган илғор тажриба ва технологияларни жорий этиш имконини беради», — дейилади хабарда.

Ҳафта давомида россиялик мутахассислар пойтахтдаги транспорт ҳолати билан танишади ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари учун тренинглар ўтказади.

Душанба куни улар Тошкент шаҳридаги айрим чорраҳаларда бўлиб, транспорт оқимлари, светофорларнинг ишлаши ва ҳаракат хавфсизлигига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омилларни ўрганди.

йҳх, йҳхх, москва трансбошқармаси

Ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича йўл инфратузилмаси самарадорлигини ошириш, ҳайдовчилар, пиёдалар, жамоат транспорти йўловчилари ва йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчилари хавфсиз ва қулай ҳаракатланишини таъминлаш бўйича тавсиялар тайёрлаш режалаштирилган.