Фарғоналик Мадина Солиева Ўзбекистон президенти билан учрашувдан сўнг Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига ўқишга қабул қилинди. Бу маълумотни «Газета.uz»га Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тасдиқлади.

Давлат раҳбари 11 июль куни Фарғона шаҳрида қурилаётган «Янги Ўзбекистон» массивига ташриф буюриб, маҳаллий аҳоли, жумладан, Мадина Солиева билан ҳам суҳбатлашганди ва ЎзДЖТУда ўқиш истаги ҳақида гапирганди.

Эртаси куни олий ўқув юрти ректори Илҳомжон Тухтасинов билан бирга қизнинг олдига Олий таълим вазирлиги вакиллари бориб, унга грант асосида «Филология ва тил ўқитиш: рус тили» йўналиши бўйича университетга ўқишга киргани тўғрисидаги гувоҳномани топширди.

мадина солиева, ўзджту, фарғона, шавкат мирзиёев

Сертификат Олий таълим вазирлиги раҳбари Конгратбай Шарипов ва университет раҳбари Тухтасинов томонидан имзоланган.

Май ойида уруш фахрийсининг набираси президент совғаси сифатида Тошкент давлат иқтисодиёт университетига грант асосида ўқишга қабул қилинганди.