Uzum Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури (UNDP) билан ҳамкорлик меморандумини имзолаган Ўзбекистондаги илк миллий IT компанияларидан бири бўлди. Ҳамкорлик доирасида Uzum ва БМТТД мутахассислари мамлакат бўйлаб аҳолининг ҳимояланмаган қатламлари вакилларига молиявий саводхонлик ва тадбиркорлик асосларини ўргатади.

Ўзбекистонда рақамли молиявий хизматлар ва онлайн савдонинг фаол ўсишига қарамай, банк ва молиявий хизматларнинг кириб бориши ва рақамли саводхонлик даражаси ўсиш нуқталари бўлиб қолмоқда — айниқса, мамлакатнинг чекка ҳудудларида ва кичик аҳоли пунктларида. Ўзбекистонда рақамли платформаларнинг ривожланиши ва интернет кириб келишининг юқори улуши тадбиркорликни ривожлантириш ва янги иш ўринлари яратиш учун янги имкониятлар яратмоқда. Бугунги кунда Uzum Market`да бутун мамлакат бўйлаб 10 мингдан ортиқ компания ва тадбиркорлар ўз маҳсулотларини сотмоқда, уларнинг 30 фоиздан ортиғи аёллардир.

Uzum ва БМТТД ишсизлар, айниқса, аёллар ва ёшлар ўртасида рақамли ва молиявий кўникмалар етишмовчилиги муаммосини ҳал қилишда умумий манфаатларга эга. Қўшма таълим дастурларини амалга ошириш ва Uzum рақамли ва логистика инфратузилмасидан бутун мамлакат бўйлаб фойдаланиш мамлакатда бандлик ўсиши ва тадбиркорликни ривожлантиришнинг омилларидан бири бўлади.

«Биз рақамли саводхонлик ва бизнес юритиш асосларини ўргатишга ва ушбу кўникмаларни амалга ошириш учун қулай ва тушунарли хизматларни тақдим этишга тайёрмиз. Молиявий хизматлар, маркетплейс, хусусий фойдаланувчилар ва тадбиркорлар учун қулай банк воситаларини ишлаб чиқиш орқали биз, аввало, мамлакатнинг барча аҳолиси — эркаклар ва аёллар, пойтахт ва кичик қишлоқлар аҳолиси учун тенг имкониятлар яратмоқдамиз. Айнан шу тамойил БМТТДдаги ҳамкасбларимиз ва мени қўшма лойиҳада бирлашишга ундади», — дея изоҳ берди Uzum операцион директори Роман Лаврентиев.

uzum, реклама

«Бизнинг умумий мақсадимиз — ишсизлар ўртасида рақамли ва молиявий кўникмаларнинг етишмаслигини бартараф этиш ва шунга оид тушунчаларни шакллантириб, билимларини ривожлантиришга қаратилган тузилмани яратишдир. Ушбу ташаббус аёллар ва ёшларга замонавий дунёда зарур бўлган билим ва кўникмаларни беради. Бу эса уларнинг меҳнат бозорида имкониятларини кенгайтиради. Биз Узумъни истиқболли салоҳиятга эга узоқ муддатли ҳамкор сифатида кўрамиз. Ушбу экотизимнинг мамлакат иқтисодиёти ривожига қўшган ҳиссаси аллақачон сезилиб турибди. Масалан, сармоядорлар томонидан Узумънинг танланиши барқарор ҳамкорликка ишонч бағишлайди ва ҳозирда экотизим Ўзбекистондаги биринчи ва ягона ҳисобланади», — деди БМТТД Ўзбекистондаги доимий вакили Анас Карман.

Томонлар электрон тижорат учун асосий молиявий саводхонликка йўналтирилган кенг қамровли ўқув материалларини ишлаб чиқишга, шунингдек, мамлакат аҳолиси томонидан кўникмаларни самарали тарқатиш ва ўзлаштиришни таъминлаш учун ҳудудларда семинарлар ва тренинглар ўтказишга келишиб олди.

БМТТД Ўзбекистонга қашшоқликни йўқ қилиш, тенгсизликни камайтириш, рақамли тафовутларни бартараф этиш ва инклюзивлик даражасини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларда ёрдам беришга содиқдир.

Facebook: fb.com/uzummarket
Instagram: @uzum.market
Telegram: t.me/uzum_market

Реклама ҳуқуқлари асосида.