Тошкент шаҳри Юнусобод туманида 17 июль куни Lada Largus машинаси ёниб кетди, деб хабар беради ЙҲХБ матбуот хизмати.

ЙТҲ Абдулла Қодирий кўчасида соат 19:15 ларда юз берган. Ҳолатга машинада содир бўлган қисқа туташув сабаб сифатида кўрсатилмоқда.

Ёнғинда ҳеч ким жароҳатланмади, ҳолат туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилди.

Ҳозирда унинг юзага келиш омилларига аниқлик киритиш учун суриштирув олиб борилмоқда.