Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида энди Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи поезди «Қува» бекатида 2 дақиқа тўхтаб ўтиши йўлга қўйилди, деб хабар бермоқда Транспорт вазирлиги.
Таъкидланишича, 18 июль кунидан бошлаб 730/729-сонли поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади.
730-сонли Тошкент-Андижон йўналиши:
- Тошкент — 7:55 — Қува — 13:49 — 13:51 — Андижон — 14:17.
729-сонли Андижон-Тошкент йўналиши:
- Андижон — 15:47 — Қува — 16:13 — 16:15 — Тошкент — 21:47.
Эслатиб ўтамиз, президент 12 июль кунги йиғилишда Транспорт вазирлигига пойтахтдан Андижонга қатнайдиган поездларнинг Қувада ҳам тўхтаб ўтишини таъминлаш топшириғини берган эди.