Шарлотта Адриан Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси сифатидаги дипломатик миссиясини якунлади. 17 июль куни ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов у билан хайрлашув учрашувини ўтказди, деб хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

Суҳбат чоғида элчининг Ўзбекистон билан ЕИ ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни фаоллаштиришга қўшган узоқ муддатли ҳиссаси юқори баҳоланди. Вазир Шарлотта Адрианга келгуси фаолиятида муваффақият тилади, дейилади хабарда.

Шарлотта Адриан ЕИнинг Тошкентдаги делегациясига 2021 йил мартидан буён раҳбарлик қилаётганди. Бунгача у ЕИнинг Қирғизистондаги делегациясида ишлаган.

2022 йилда «Газета.uz» Шарлотта Адриан билан суҳбатлашганди.