Тошкент марказидаги Содиқ Азимов кўчасининг бир қисмини ҳам 24 соатлик гастрономик кўчага айлантириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда лойиҳани қўллаб-қувватловчи «Микрокредитбанк» хабар берди.

тошкент, содиқ азимов кўчаси, гастрономик кўча

Бу кўчада биринчи давлат клиникаси, кўз касалликлари клиникаси, 145-мактаб, турли дўкон ва ресторанлар жойлашган.

Лойиҳа доирасида ёритиш устунларини янгилаш, ўриндиқ ва ахлат қутиларини ўрнатиш, янги кўчатлар экиш, суғориш тизимини ташкил этиш, мусиқа тизимини ташкил этиш режалаштирилган.

тошкент, содиқ азимов кўчаси, гастрономик кўча

Пиёдалар йўлакларини янгилаш ва кенгайтириш, велосипед йўлакларини ташкил қилиш, йўл четлари бўйлаб автотураргоҳлар, болалар майдончаларини яратиш режалаштирилмоқда.

Мавжуд умумий овқатланиш шохобчаларидан ташқари, кўчада фудтраклар пайдо бўлади ва кўча таомларини сотади.

Аввалроқ Тарас Шевченко кўчасини гастрономик кўчага айлантириш режа қилинаётгани ҳақида хабар берилганди.ь Шунингдек, «Ўзбекистон» меҳмонхонаси ортида кичик гастрономик зона ҳам фаолият кўрсатмоқда.