18 июль куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.

Тошкент шаҳри халқаро аэропортида уларни Шавкат Мирзиёев ва унинг рафиқаси кутиб олди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

Меҳмон шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилиб, фахрий қоровул саф тортди. Ташриф дастурига мувофиқ, олий даражада музокаралар ўтказилади, уларда Ўзбекистон-Қирғизистон кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинади, дейилади хабарда.

Саммит якунида қатор йирик қўшма лойиҳаларни ишга тушириш ва салмоқли икки томонлама ҳужжатларни имзолаш кутилмоқда. Ташриф 19 июль куни ҳам давом этади.

Қирғизистон президенти матбуот хизматининг аниқлик киритишича, давлат ташрифи тадбирлари Тошкент ва Хива шаҳарларида бўлиб ўтади.

Фото

садир жапаров, қирғизистон

садир жапаров, қирғизистон

садир жапаров, қирғизистон

садир жапаров, қирғизистон

садир жапаров, қирғизистон