Ўзбекистонда тез тиббий ёрдам автомобиллари ва электромобиллар, электромотоцикллар, мопедлар ва скутерлар учун алоҳида давлат рўйхатидан ўтказиладиган рақам белгилари жорий этилмоқда. Бу ҳукуматнинг 17 июлдаги қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларига киритилган ўзгартиришларда назарда тутилади.

давлат рақамлари, мопедлар, скутерлар, давлат рўйхатидан ўтган рақам белгилари
тез тиббий ёрдам автомобиллари
давлат рақамлари, мопедлар, скутерлар, давлат рўйхатидан ўтган рақам белгилари
тез тиббий ёрдам электр ва гибрид машиналари
давлат рақамлари, мопедлар, скутерлар, давлат рўйхатидан ўтган рақам белгилари
мопедлар
давлат рақамлари, мопедлар, скутерлар, давлат рўйхатидан ўтган рақам белгилари
скутерлар
давлат рақамлари, мопедлар, скутерлар, давлат рўйхатидан ўтган рақам белгилари
Ўзбекистонда доимий яшовчи ёки вақтинчалик шахсий, расмий иш, ўқиш ёки сайёҳлик мақсадида келган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мотоцикллари ва электромотоцикллари.
давлат рақамлари, мопедлар, скутерлар, давлат рўйхатидан ўтган рақам белгилари
шахсий, расмий иш, ўқиш ёки сайёҳлик мақсадида Ўзбекистонда доимий яшовчи ёки вақтинчалик ташриф буюрувчи чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун мопедлар ва скутерлар, мотоцикллар ва электромотоцикллар.

Бундан ташқари, рақамларни беришда баъзи ўзгаришлар киритилмоқда. Агар XIE типидаги рақам (яшил фонда ҳудуд коди билан икки қаторли белги) илгари мотоцикллар, скутерлар ва электр скутерлар учун чиқарилган бўлса, энди у электромотоцикллар учун берилади (изоҳ қуйида).

Аввал хабар берганимиздек, ҳужжат ЙҲҚга скутер тушунчасини киритди — бу электродвигателининг қуввати 0,25 киловатт ва ундан ортиқ, лекин 4 киловаттдан ошмайдиган, конструктив тезлиги соатига 25 километрдан ортиқ, бироқ 50 километрдан ошмайдиган икки ёки уч (тўрт) ғилдиракли скутерлар ва уларга тенглаштирилган транспорт воситалари.

Худди шундай тавсифларга эга бўлган квадротцикл (квадротцикл), тритцикл ҳамда йўлнинг қатнов қисмида ҳаракатланишига мослаштирилган бошқа транспорт воситалари скутерларга тенглаштирилди. Скутерда ҳаракатланаётган ҳайдовчи ҳамда йўловчилар махсус мотошлем кийишлари ва уни қадаб олишлари шарт.

Дастлаб лойиҳада тезликнинг 50 км/соатгача бўлган чегараси ҳақида ёзилмаган эди, унинг ўрнига двигателнинг ҳажми (агар у ички ёнув двигатели бўлса) 25 куб сантиметрдан кўпроқ бўлиши белгиланганди.

Бундан ташқари, электромотоцикл тушунчаси ҳам жорий қилинди. Электромотоцикл — бу электродвигателининг қуввати 4 киловатт ва ундан ошадиган, конструктив тезлиги соатига 50 километр ва ундан ошадиган ён тиркамасиз ёки ён тиркамали (кажавали) икки ёхуд уч (тўрт) ғилдиракли транспорт воситаси.

Энди мопедлар таркибига конструктив тезлиги 25 км/соат дан ортиқ ва 50 км/соат дан кам бўлган, двигатель ҳажми 25 дан ортиқ ва 50 куб сантиметрдан кам бўлган (агар у ички ёнув двигатели бўлса) транспортлар киради. Мопедларга бир хил хусусиятларга эга бўлган уч ғилдиракли велосипедлар, квадрицикллар, скутерлар, шунингдек, йўлда ҳаракатланиш учун мослаштирилган бошқа механик қурилмалар киради.

Қарор лойиҳасини қабул қилиш зарурати

Ички ишлар вазирлигининг тушунтириш хатида аҳоли орасида тобора оммалашиб бораётган мотоцикл, скутер, мотороллерлар йўл ҳаракати қатнашчилари хавфсизлигини таъминлашда қатор муаммоларни келтириб чиқараётгани қайд этилган.

2021−2022 йилар давомида хориждан 50 мингдан ортиқ электромотоцикл (2442 та) ва скутерлар (48 359 та) келтирилган бўлса, 2023 йилда бундай турдаги транспорт воситалари 2,5 баробар (127 000 та) кўп импорт қилинган. Амалдаги қоидаларга кўра, скутер ва мопедлар Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида рўйхатга олинмайди.

Бугунги кунда электр мототранспортининг техник ҳужжатларида двигатель қуввати 4 киловаттдан ва максимал тезлиги соатига 50 километрдан ошмаслиги кўрсатилганлиги боис уларга давлат рақами берилмайди, ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб қилинмайди.

«Оқибатда бундай транспорт воситаларидан йўл ҳаракати қоидалари бўйича бошланғич билимларга эга эмас шахслар, асосан, вояга етмаганлар ва ёшлар, шунингдек, аёллар, кекса кишилар фойдаланаётгани ҳамда ёшларнинг қизиққонлиги йўлларда турли салбий ҳолатларни келтириб чиқариш эҳтимолини оширмоқда», — дейилади тушунтиришда.

Қайд этилишича, бундай омиллар электр мототранспортдан ўз билганича фойдаланишга, йўлларда тартибсиз, қоидаларга умуман амал қилмасдан бошқаришга, ҳаракат иштирокчилари билан боғлиқ нохуш ҳолатлар юзага келишига шароит яратмоқда. Ўз навбатида, скутерлар ва мопедлар ҳайдовчилари иштирокидаги бахтсиз ҳодисалар сони келтириб ўтилмаган.