Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Олим Саидовни ишдан олиш бўйича буйруқ берди. Бу ҳақда вазирликнинг Telegram каналида хабар берилди.

Полковникнинг бошқа ишга ўтиши маълум қилинди. Унинг ўрнига ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига полковник Шерзод Шокирович Ибрагимов тайинланди.

йҳхх, олим саидов, шерзод ибрагимов

Тайинловга қадар Ибрагимов департаментнинг Жамоат тартибини сақлаш хизмати бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

Эслатиб ўтамиз, Олим Саидов 2019 йил ноябрь ойида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига раҳбарлик қилганди. 2021 йил охирида Ички ишлар вазирлиги тузилмаси қайта ташкил этилганидан сўнг у Жамоат хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари ва Йўл ҳаракати хавфсизлиги инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланганди.