Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 23 августдан Тошкент-Бухоро-Тошкент йўналишида қўшимча поезд рейси амалга оширила бошлайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

«Афросиёб» электропоезди ҳафтанинг ҳар жума, шанба ва якшанба кунлари икки шаҳарни боғлайди. Поезд қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади.

778-сонли Тошкент-Бухоро йўналиши:

  • Тошкент-6:59 — Бухоро-11:05.

777-сонли Бухоро-Тошкент йўналиши:

  • Бухоро-16:12 — Тошкент-20:20.