Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси Зеавит Бен-Ҳиллель мамлакатдаги дипломатик миссиясини якунламоқда. 18 июль куни у билан Ўзбекистон президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева учрашди.

«Элчи хонимнинг фаол ҳамкорлиги ва давлатларимиз ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қўшган салмоқли ҳиссасини, илғор ташаббусларини юксак баҳолаймиз ҳамда келгуси фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз», — деб ёзди Саида Мирзиёева ўзининг Telegram каналида.

Зеавит Бен-Ҳиллель 2020 йил июлидан буён Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келаётганди.