Бухоро туманида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган бир қатор фермер хўжаликлари аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот хизмати.

Департамент Бухоро тумани бўлими, «Ўзэнергоинспекция» ҳудудий бошқармаси ва туман ЭТК ходимлари ҳамкорлигида назорат тадбири ўтказилган. Унда фермер хўжаликлари масъул шахслари қуввати 55 кВт бўлган сув насосини тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан яширинча улаб, 3,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.