Сиёсат

дайжест

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари биринчи хонимлар билан Хивани айланди (фото)

Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров биринчи хонимлар ҳамроҳлигида Хива шаҳридаги Ичан қалъа мажмуаси ва Нуриллабой сарой мажмуасига ташриф буюрди. Фото.


дайжест

Исроил элчиси Ўзбекистондаги миссиясини якунламоқда

2020 йилдан буён Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган Зеавит Бен-Ҳиллель мамлакатдаги дипломатик миссиясини тугатмоқда.


дайжест

Шавкат Мирзиёев Урсула фон дер Ляйенни Еврокомиссия президентлигига қайта сайлангани билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Урсула фон дер Ляйенни Еврокомиссия президентлигига қайта сайлангани билан табриклади. Ўзбекистон тез орада Европа Иттифоқи билан Кенгайтирилган ҳамкорлик ва шериклик тўғрисидаги битимни имзоламоқчи. Қолаверса, Самарқандда «Марказий Осиё — Европа Иттифоқи» саммити ўтказилиши мумкин.


Иқтисодиёт

дайжест

Тошкентдаги ноқонуний ташқи реклама объектлари бузилади

Тошкент шаҳри ҳокими ноқонуний ташқи реклама объектларини демонтаж қилиш тўғрисида қарор қабул қилди. Реклама конструкциялари учун жойлар «Ташқи реклама» тизими орқали ажратилади.


дайжест

Чалғитувчи рекламадан фойдаланган «Ипотекабанк» жаримага тортилди

Рақобат қўмитаси «Ипотекабанк» хизматларини реклама қилишда «чалғитувчи», «номақбул» усулдан фойдаланган, деб топди. Банк ахборотда омонатнинг муҳим шартларини очиб бермаган. У жаримага тортилади.


Жамият

дайжест

Тошкентда қурилганига 2 кун бўлган автобус бекати қулаб тушди

Яшнобод туманида ҳокимлик томонидан қурилган бекат 2 кун ўтиб қулаб тушди. Ҳодисага устунларнинг яхши мустаҳкамланмагани сабаб бўлган. «Тошшаҳартрансхизмат» компаниясига кўра, йўловчиларга зарар етмаган, ҳозирда қайта қуриш ишлари олиб борилмоқда.


дайжест

«Бахти Ташкентский» 20 йилга қамалди

Суд «Бахти Ташкентский» номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевга нисбатан 20 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.


дайжест

Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ташкил этилмоқда

Президент қарори билан, Термиз шаҳридаги иккита олий ўқув юрти негизида Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети ташкил этилмоқда. Илгари фаолият юритган ОТМларнинг барча талабалари янги университетда ўқишини давом эттиради.


дайжест

«Бахти Ташкентский» суди якуни: кимга қандай ҳукм ўқилди? (тўлиқ рўйхат)

«Бахти Ташкентский» ва яна 36 кишига нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бахтиёр Қудратуллаев 20 йилга қамалиб, ўта хавфли рецидивист деб топилди. Судланувчилар 3 йилдан 20 йилгача муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Ягона аёл судланувчига озодликни чеклаш жазоси берилди. Батафсил.


дайжест

Дам олиш кунлари ҳаво бироз булутли бўлади

Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, бироқ ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +34…+39, баъзи жойларда +40…+41 даражагача кўтарилади. Айрим жойларда чанг-тўзон кузатилади.


дайжест

Microsoft ишидаги узилишлар Ўзбекистон аэропортларига таъсир қилмади — Uzbekistan Airports

Uzbekistan Airports Microsoft ишидаги глобал узилишлар Ўзбекистондаги халқаро аэропортлар фаолиятига таъсир қилмагани ҳақида хабар берди. Авиаташувчилар носозликларга дуч келса, ўз муқобил рўйхатга олиш тизимимизни таклиф қилишга тайёрмиз, дейди компания.


дайжест

Мустақиллик байрами «Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» ғояси остида ўтказилади

Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги тадбирлари «Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!» деган бош ғоя остида ташкил этилади. «Она диёр — ранглар жилосида», «Ватан учун яшайлик!», «Энг улуғ, энг азиз» каби анъанавий кўрик-танловлар ўтказилади.


дайжест

Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқларсиз муҳит яратиш бўйича президент қарори қабул қилинди

Ўзбекистонда қуриладиган объектлар ногиронлиги бўлган шахсларга шароитлар яратиш бўйича шаҳарсозлик норма ва қоидаларида белгиланган талабларга мувофиқлиги юзасидан мажбурий экспертизадан ўтказилади. Шунингдек, фуқаролар қабули ва сайёр қабулларни ўтказишда сурдотаржимон иштироки мажбурий бўлади.


дайжест

Бекободда ферма мансабдорлари 1 млрд сўмдан ортиқ кредит пулини талон-торож қилгани айтилмоқда

Тошкент вилоятида ферма мансабдорлари чорва моллари импорти учун банкдан 1 млрд 680 млн сўм кредит, давлат жамғармасидан эса 116 млн сўм субсидия олган. Улар банкка кўрсатилган бизнес режага амал қилмай, молларни сотиб юборган ва кредитни ўзлаштирган. Ферма ва банк мансабдорлари тергов қилинмоқда.


дайжест

Women in Tech CCA мукофотига аризалар қабули очилди

Women in Tech глобал ҳамжамияти Кавказ ва Марказий Осиё вакиллари учун Women in Tech CCA мукофотига аризалар қабулини очди. Тақдирлаш илк бор Ўзбекистонда ўтказилади. «Газета.uz» маросимнинг ахборот ҳамкори ҳисобланади.


дайжест

Бухорода фермер хўжаликлари қарийб 4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Бухоро туманидаги фермер хўжаликлари масъуллари ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, 3,9 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.


Маданият

дайжест

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (20−21 июль)

Етти кинопремьера, очиқ осмон остидаги кино намойишлари, жадидлар ҳақидаги мультимедиа кўргазмаси, боғлардаги 90-йиллар дискотекаси, рақс шоуси, қўл меҳнати маҳсулотлари ярмаркаси, концертлар, ижодий маҳорат дарслари ва бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.


Жаҳон

дайжест

Windows носозлиги туфайли дунё бўйлаб аэропорт, банк ва компаниялар ишида узилишлар бўлмоқда

Windows тизими билан ишлайдиган қурилмаларда бутун дунё бўйлаб муаммолар кузатилмоқда. Австралия, АҚШ, Япония, Буюк Британия ва бошқа мамлакатларда аэропорт, банклар, ОАВ, фонд биржалари техник муаммолар ҳақида хабар бермоқда.


Бизни ўқиётганингиз учун раҳмат!