19 июль куни Жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида «Бахти Ташкентский» номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаев, унинг ўғиллари, акаси — жами 37 киши иши бўйича очиқ суд жараёни тугаб, уларга нисбатан суд ҳукми ўқилди, дея хабар бермоқда жараёнда қатнашган «Газета.uz» мухбири.
Суд ҳукмига кўра:
Бахтиёр Запарович Кудраттуллаев (1971 йил 19 октябрда туғилган) Жиноят кодексининг:
- 104-модда 3-қисм «г» банди (Уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёки шу гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган қасддан баданга оғир шикаст етказиш);
- 109-модда 2-қисми (Соғлиқнинг қисқа вақт, яъни олти кундан ортиқ, аммо йигирма бир кундан кўп бўлмаган муддатга ёмонлашувига ёки умумий меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқотилишига сабаб бўлган қасддан баданга енгил шикаст етказиш);
- 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик);
- 168-модда 4-қисми «в» банди (Фирибгарлик);
- 242-модда 1-қисми (Жиноий уюшма ташкил этиш, яъни жиноий уюшма ёхуд унинг бўлинмаларини тузиш ёки унга раҳбарлик қилиш, шунингдек, уларнинг мавжуд бўлиши ва ишлаб туришини таъминлашга қаратилган фаолият);
- 243-модда (Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш);
- 276-модда 2-қисми «а» ва «б» бандлари (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, эгаллаш, ташиш ёки жўнатиш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Жиноят кодексининг 34-моддаси (Рецидив жиноят)га асосан Бахтиёр Қудратуллаев ўта хавфли рецидивист деб топилиб, тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланди. Жиноят кодексининг 96-моддаси (Жазо билан бирга тайинланадиган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш)га мувофиқ унга жазони ўташ вақтида гиёҳвандликдан даволанишнинг мажбурий чоралари қўлланиши белгиланди.
Ихтиёржон Бахтиёр ўғли Кудратуллаев (1996 йил 8 декабрда туғилган, Бахтиёр Кудратуллаевнинг ўғли) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «б» бандлари (Товламачилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Бекзод Бахтиёрович Зафаров (1994 йил 24 майда туғилган, Бахтиёр Кудратуллаевнинг ўғли) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «в» банди (Товламачилик) ва 168-модда 4-қисми «в» банди (Фирибгарлик)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Шухрат Запарович Кудратуллаев (1966 йил 14 декабрда туғилган, Бахтиёр Кудратуллаевнинг акаси) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 34-моддаси (Рецидив жиноят)га асосан, у ўта хавфли рецидивист деб топилиб, тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Наргиза Рустамовна Жуманиёзова (1983 йил 8 февралда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «в» банди (Товламачилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 4 йил 4 ой 24 кун муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Шукурали Хайдаралиевич Курбанов (1964 йил 30 апрелда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик) ва 168-модда 4-қисми «а», «в» бандлари (Фирибгарлик)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 8 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Шахриёр Шохимардонович Рахимов (1981 йил 24 январда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «в» банди (Товламачилик), 168-модда 4-қисми «в» банди (Фирибгарлик) ва 276-моддаси (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 17 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 96-моддаси (Жазо билан бирга тайинланадиган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш)га асосан, унга жазони ўташ вақтида гиёҳвандликдан даволанишнинг мажбурий чоралари қўлланилиши ҳамда тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Аббосхон Ахмадович Ходжаев (1982 йил 24 июнда туғилган) — Жиноят кодексининг 104-модда 3-қисм «г» банди (Уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёки шу гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) ва 165-модда 2-қисми «а» ва «в» бандлари (Товламачилик)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 7 йил 3 ой 20 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Дилшод Тулкинович Шарипов (1980 йил 14 мартда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 14 йил 10 ой 14 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 34-моддаси (Хавфли рецидивист)га асосан у ўта хавфли рецидивист деб топилиб, тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Анвар Бабажанович Мирзаханов (1972 йил 4 мартда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик) ва 241-модда 1-қисми (Тайёргарлик кўрилаётган ёки содир этилган оғир ёки ўта оғир жиноят ҳақида аниқ билгани ҳолда хабар бермаслик)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Шерали Рўзиевич Сулаймонқулов (1978 йил 25 январда туғилган) — Жиноят кодексининг 241-моддаси 1-қисми (Тайёргарлик кўрилаётган ёки содир этилган оғир ёки ўта оғир жиноят ҳақида аниқ билгани ҳолда хабар бермаслик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланди.
Акмалбек Хамракули ўғли Норкулов (1997 йил 22 июлда туғилган) — Жиноят кодексининг 241-моддаси 1-қисми (Тайёргарлик кўрилаётган ёки содир этилган оғир ёки ўта оғир жиноят ҳақида аниқ билгани ҳолда хабар бермаслик) да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони манзил-колонияларда ўташ белгиланди.
Санжар Равшан ўғли Хатамов (1991 йил 24 июнда туғилган) — Жиноят кодексининг 241-моддаси 1-қисми (Тайёргарлик кўрилаётган ёки содир этилган оғир ёки ўта оғир жиноят ҳақида аниқ билгани ҳолда хабар бермаслик) да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 2 йил муддатга моддий ва мансаб лавозимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Рамзес Фикрат-огли Шакуров (1971 йил 26 апрелда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «в» банди (Уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган товламачилик) да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 6 йил 8 ой 14 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди. Жиноят кодексининг 96-моддаси (Жазо билан бирга тайинланадиган тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллаш) га асосан Р. Шакуровга гиёҳвандликдан даволанишнинг мажбурий чоралари қўлланилиши белгиланди.
Тоир Ниғматович Турмонов (1966 йил 9 июлда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Феруз Мухамматсалаевич Вапаев (1988 йил 29 февралда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик) ва 168-модда 4-қисми «а» банди (Фирибгарлик)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 8 йил 10 ой 18 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Матлаб Мансурович Насирходжаев (1979 йил 20 сентябрда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик) ва 166-моддаси 1-қисми (Талончилик)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 12 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 34-моддаси (Хавфли рецидивист)га асосан у ўта хавфли рецидивист деб топилиб, тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Давлатхужа Комилхўжа ўғли Муминхўжаев (1991 йил 22 сентябрда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик) да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 9 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Махмуджон Бемат ўғли Усмонбоев (1995 йил 13 августда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 9 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Муитдин Махмудович Шодманов (1969 йил 17 февралда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик), 168-модда 4-қисми «а» банди (Фирибгарлик), 228-модда 2-қисми «а», «б» бандлари (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 228-модда 3-қисми (Ҳужжатнинг қалбаки эканини била туриб, ундан фойдаланиш)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 10 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Бахтиёр Абдихамидович Худаяров (1984 йил 11 августда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 34-моддаси (Хавфли рецидивист)га асосан, у ўта хавфли рецидивист деб топилиб, тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Аваз Анварович Машрафханов (1970 йил 8 октябрда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «в» банди (Товламачилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 4 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Валижон Акрамович Курбанов (1973 йил 23 апрелда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «в» банди (Товламачилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 4 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Алимардон Худайберганович Махамадиёров (1982 йил 19 февралда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «в» банди (Товламачилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 3 йил 6 ой 21 кун муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Асадулло Фахритдинович Джураев (1989 йил 26 июнда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «в» банди (Товламачилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Бахтиёр Якубович Бакаев (1973 йил 21 майда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «в» банди (Товламачилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Азизжон Вали ўғли Алиев (1996 йил 17 мартда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик) ва 168-модда 4-қисми «в» банди (Фирибгарлик)да бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 4 йил 7 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Жамшид Абдулазизович Солиев (1992 йил 19 сентябрда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а» ва «в» бандлари (Товламачилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Акмалжон Наримон ўғли Турсунбоев (1995 йил 1 августда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик) ва 168-модда 2-қисми «а» банди (Фирибгарлик)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 4 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Бунёд Тахирович Нармирзаев (1980 йил 16 декабрда туғилган) — Жиноят кодексининг Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «в» банди (Товламачилик) ва 168-модда 4-қисми «в» банди (Фирибгарлик)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлансин. Тайинланган жазон умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Файзиддин Мухидинович Камалов (1973 йил 27 апрелда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «а», «в» бандлари (Товламачилик) ва 168-модда 4-қисми «а» ва «в» банди (Фирибгарлик)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 10 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 34-моддаси (Хавфли рецидивист)га асосан, у ўта хавфли рецидивист деб топилиб, тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Матлуб Абдусалимович Мирзоев (1985 йил 25 майда туғилган) — Жиноят кодексининг 168-модда 3-қисми «а» банди (Фирибгарлик) ва 241-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Немат Акабирович Багадиров (1965 йил 27 февралда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «в» банди (Товламачилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазон умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Андрей Александрович Шелёв (1965 йил 27 февралда туғилган) — Жиноят кодексининг 165-модда 3-қисми «в» банди (Товламачилик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Мурадбек Хабибуллаевич Ибадуллаев (1983 йил 26 январда туғилган) — Жиноят кодексининг 168-модда 4-қисми «а» банди (Фирибгарлик)да назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 8 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Отабек Шухратович Исламов (1988 йил 9 февралда туғилган) — Жиноят кодексининг 104-модда 3-қисм «г» банди (Уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёки шу гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) ва 168-модда 2-қисми «а» банди (Фирибгарлик)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 8 йил 7 ой 20 кун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Махамаджон Кадиржанович Курбанов (1982 йил 10 февралда туғилган) — Жиноят кодексининг 104-модда 3-қисм «г» банди (Уюшган гуруҳ аъзоси томонидан ёки шу гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган қасддан баданга оғир шикаст етказиш) ва 168-модда 3-қисми «а» банди (Фирибгарлик)да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 7 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Тайинланган жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
Судланувчилар — Б.Қудратуллаев, А.Ходжаев, М.Курбанов, Ш. Курбанов, А.Турсунбоев, О.Исламов, А.Махамадиёров, А. Машрафхонов, Ф.Вапаев, М.Насырходжаев, Р.Шакуров, Д.Шарипов, Б.Зафаров, Ф.Камалов, Ш. Рахимов, А.Шелёв, Н. Багадиров, А.Мирзаханов, Н.Жуманиязова, И.Қудратуллаев, А.Алиев, Ж.Солиев, А.Турсунбоев ва Б.Нармирзаевдан жабрланувчиларга етказилган моддий зарар ундирилиши белгиланди.
Суд мажлисида бошқа жабрланувчилар ва манфаатдор шахсларга жиноят доирасида етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан фуқаролик ишлар бўйича судларига мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилди. Судланувчилар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳисобига орттирилган мол-мулклар тегишли тартибда жиноят оқибатида етказилган моддий зарарларни қоплашга қаратилиши белгиланди.
Биринчи инстанция судининг ҳукмидан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ва жабрланувчилар ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб ўн сутка ичида апелляция тартибида ёки ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг кассация тартибида Тошкент шаҳри судига шикоят бериши, прокурор протест келтиришга ҳақлилиги маълум қилинади.