Women in Tech глобал ҳамжамияти Women in Tech CCA (Кавказ ва Марказий Осиё минтақаси) мукофоти учун аризаларни қабул қилиш бошланганини эълон қилди. Мукофот учинчи марта топширилади. Бу йил ғолибларни тақдирлаш маросими илк бор Ўзбекистонда — 20 октябрь куни Тошкентда бўлиб ўтади.
Ғолиблар қуйидаги номинацияларда танланади:
- Aspiring Teen Award
- Most Disruptive Award
- Best Ally Award
- Most Impactful Initiative Award
- Woman in Web3 Award
- Tech Diplomacy Award
- Greentech Start-Up Award
- Global Leadership Award
- Lifetime Achievement Award
Аризаларни 31 июлга қадар Women in Tech Awards сайти орқали топшириш мумкин. Формани тўлдиришда Caucasus and Central Asia минтақасини танлаш ва номинация тоифасини кўрсатиш керак. Ариза берувчи ўзи ёки бошқа номзодни киритиши мумкин.
Минтақавий мукофот ғолиблари Women in Tech глобал мукофотига номзод бўлиши мумкин. Маросим ноябрь ойида Бокуда бўлиб ўтади.
Women in Tech 56 дан ортиқ мамлакатдаги 250 мингдан ортиқ иштирокчини бирлаштиради. Жамиятнинг доимий ҳамкори — UN Women. Women in Tech жаҳоннинг етти минтақасида Global Awards ва Regional Awards`ни ўз ичига олган мукофотлар ташкилотчиси ҳисобланади. 2023 йилда Кавказ ва Марказий Осиё минтақаси учун мукофотда 1000 дан ортиқ номзод, 45 финалчи ва 9 нафар ғолиб иштирок этди.
«Газета.uz» маросим ахборот ҳамкори ҳисобланади.