Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи фуқаро хонадонига яраланган лайлак келиб қолди. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, 2024 йил 16 июль куни Тошкент вилояти Экология бошқармаси Зангиота туман бўлими инспекторлари томонидан мурожаатга асосан жойига чиқиб ўрганиш ишларини олиб борди.

Ўрганиш давомида Зангиота тумани «Боғзор» МФЙ Ҳарбийлар кўчасида яшовчи фуқаро ўз хонадонига лайлак ўнг қаноти яраланган ҳолда келиб қолганлиги маълум бўлди. Лайлакка ёрдам кўрсатиш мақсадида инспекторлар томонидан Зангиота тумани Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимига олиб келинди ва унга биринчи ёрдам кўрсатилди.

Ҳозирда лайлакни мутахассислар томонидан даволаш ишлари олиб борилмоқда ҳамда қушнинг саломатлиги яхшилангандан сўнг очиқ табиат қўйнига қўйиб юборилади.