Yangi Bank — Ўзбекистонда жисмоний ва юридик шахслар учун замонавий банк хизматларини таклиф этувчи янги рақамли банк. Асосий эътибор инновацион технологияларни жорий этиш ва мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишга қаратилган.

Жисмоний шахслар учун банк қуйидагиларни таклиф қилади:

  • бир неча дақиқада расмийлаштириш мумкин бўлган микроқарзлар;
  • фоизлари ҳар ҳафта тўланадиган омонатлар.

Бизнес учун кенг қамровли хизматлар:

  • транзакцияларни бошқариш;
  • иш ҳақи лойиҳалари;
  • корпоратив карталар;
  • эквайринг;
  • факторинг.

Ушбу хизматлардан банк филиалига бормасдан илова ёрдамида ёки менежер чақируви орқали фойдаланиш мумкин.

Yangi Bank АЖ бошқаруви раиси Светлана Хе банк секторининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиши, шунингдек, банк дуч келаётганган муаммо ҳамда истиқболлар тўғрисида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

yangi bank, реклама

B2B учун рақамли банк яратиш ғоясининг пайдо бўлиши

B2B учун рақамли банк яратиш ғояси Ўзбекистондаги банкларнинг аксарияти чакана савдога йўналтирилгани ва асосан чакана мижозларга хизмат кўрсатиши маълум бўлгач пайдо бўлди. Кичик ва ўрта бизнес ҳам рақамли форматдаги маҳсулотларга муҳтожлигини англаб, ушбу бозор сегменти учун маҳсулотларни яратиш ва ривожлантиришга қарор қилинди.

Нима учун Yangi Bank?

Бу кўпчиликни қизиқтирадиган савол. Бугунги кунда давлат Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлини танлади, унинг стратегияси фаровон жамият қуриш ва халқ учун қулай шарт-шароитларни яратишдан иборат. Бу банк миссиясига яқин, чунки Yangi Bank одамлар ва жамият учун фойдали маҳсулотларни яратмоқда.

«Айни пайтда биз турли хил ўзгаришлар ва ислоҳотларни бошдан кечирмоқдамиз, жумладан банк соҳасида. Шунинг учун ҳам банк хизматлари сифати янги босқичда бўлиши керак. Yangi номига муносиб бўлиш учун банк фаолияти давомида доимий равишда ривожланиш, яхшиланиш ва бозорга янги маҳсулотларни олиб келиш керак», — деди Светлана Хе.

yangi bank, реклама

Рақамли банклар қандай яратилади?

Агар банклар умуман қандай тузилгани ҳақида гапирилса, унда анъанавий банк учун лицензия олиш, офис, касса ташкил қилиш, банк мутахассисини ёллаш кифоя ва банк фаолиятини бошлаш мумкин. Рақамли банкни ишга тушириш ҳақида гап кетганда эса, биринчи навбатда, бутун IT инфратузилмасини йўлга қўйиш керак, чунки рақамли банк — бу технологиялар демак.

«Тайёр маҳсулот билан чиқишдан олдин жуда катта ҳажмдаги ишларни бажариш керак: кучли жамоани тўплаш, ўз IT архитектурасини яратиш, турли хил хизматлар ва рақамли хизмат кўрсатувчи провайдерлар билан интеграция қилиш. Шунингдек, маҳсулотларнинг ўзини ишлаб чиқиш учун ҳам вақт керак — бу биз ишга туширишнинг биринчи йилида қилган ишлар», — деди Yangi Bank бошқаруви раиси.

Банк қандай қийинчиликларга дуч келмоқда?

Yangi Bank олдида барча операцион жараёнлар ва маҳсулотларни яратиш ҳамда рақамлаштириш бўйича катта вазифа турибди. Мамлакат иқтисодиётнинг турли соҳаларида босқичма-босқич ўзгаришлар ва рақамлаштириш жорий этилаётгани кузатилмоқда. Қонунчилик даражасида, шу жумладан регулятор даражасида рақамли банкларнинг ривожланишига ёрдам берадиган турли хил меъёрий ҳужжатлар қабул қилинмоқда.

Бироқ рақамлаштириш ҳамма жойда ҳам етарли даражада амалга оширилмайди, шунинг учун барча ечимларни амалиётга татбиқ этиш осон эмас. Шунингдек, бозорда юқори малакали мутахассислар етишмаяпти. Бу қийинчиликнинг кичик бир қисми. Кўникмалар бор, лекин улар кўпроқ бўлиши керак.

Яна бир фикрни таъкидлаш мумкин — жамоатчиликнинг рақамли банкларга бўлган ишончи. Ҳали ҳам рақамли маҳсулотларга ҳадик билан қарайдиган мижозлар бор. Шу боис бугунги кунда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш зарурати мавжуд.

Банклар молиявий саводхонликни ошириш учун нима қилмоқда?

Банклар молиявий саводхонликни ошириш учун турли хил ўқув тадбирларини ўтказмоқда. Жисмоний шахслар учун банк маҳсулотлари тушунарли бўлса, кичик ва ўрта бизнес учун мўлжалланган маҳсулотларнинг хусусиятлари, масалан, ташқи иқтисодий фаолиятни юритишнинг нозик жиҳатлари билан таништириш керак бўлади — Yangi Bank ушбу йўналишда тренинглар ўтказмоқда.

«Масалан, биз кичик ва ўрта бизнес учун таклиф этилган мутахассислар иштирокида ўқув тадбирларини ўтказяпмиз. Хусусан, Россия, Хитой ва Туркия билан қандай бизнес юритиш ҳақида „Мураккаб мавзулар ҳақида содда тилда“ рукнида бир нечта онлайн вебинарлар ўтказдик. Фикр-мулоҳазалар ижобий бўлди,жисмоний шахслар учун эса Telegram`да ўқув ботини ишга туширдик», — деди Светлана.

Банк бозорда қанча вақтдан бери мавжуд ва нима қилишга улгурди?

Банк бозорда бир йилдан бери фаолият юритмоқда. Шу вақт ичида Yangi Bank банк ва IT соҳаларидан ажойиб жамоани тўплади. У халқаро даражага мос келадиган ва молиявий технологиялар ҳамда жуда мустаҳкам IT компонентга эга банк аралашмасидан иборат компания яратди.

Банк жисмоний шахслар учун омонат очиш ва микрокредит олиш имконияти мавжуд бўлган мобил иловани ишга туширди. Шунингдек, банк жамоаси кичик ва ўрта бизнес учун масофадан туриб ҳисобварақ очиш ҳамда юритиш имкониятини тақдим этадиган интернет-банкинг хизматини яратди.

yangi bank, реклама

Банк бошқарувининг аёл раиси бўлиш қандай ҳисларни уйғотади?

Банк фолиятида гендер мансублик фарқланмайди. Асосий жиҳат — профессионаллик, тажриба, малака — банк доим шу нуқтайи назарга амал қилади . Аммо мураккаблик масаласига қайтилса, бу ерда яратилаётган барчаси ҳар қандай ҳолатда ҳам жамоавий иш эканини ва барча натижаларга кучли жамоа туфайли эришилганини таъкидлаш керак.

yangi bank, реклама

Банк қандай сифатларга эга мутахассисларни ишга қабул қилади?

Янги банк очилаётган ҳамда барча жараёнлар нолдан қурилаётган вақтда жамоа тажрибали ва малакали одамлардан иборат бўлиши муҳим. Биринчидан, Yangi Bank ўз соҳасидаги ҳақиқий мутахассисларни жалб қилади. Иккинчидан, автономлик — ходим тўлақонли мутахассис бўлиши, мустақил ишлай олиши, қарорлар қабул қилиши ва вазифаларни охирига етказиши керак. Учинчидан, инсон ҳаётининг салмоқли қисмини ишда ўтказади, шунинг учун компания кўпқирралилик, юмор туйғуси ва кўнгилчанлилик каби фазилатларга эътибор қаратади.

Банк учун булар нафақат иш жараёнларини самарали уддалайдиган, балки жамоада ижобий муҳит яратадиган одамлардир. Бундай ходимлар банкнинг умумий ривожланишига ўзларининг профессионал ҳиссаларини қўшибгина қолмай, компанияда шахсий ва мартабавий мақсадларига ҳам эришишлари мумкин.

Сайт: business.yangi.uz
Facebook: fb.com/yangibank.business.official
Instagram: @yangibank.business.official
Telegram: t.me/yangibank_official

Реклама ҳуқуқлари асосида.