Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи Рафиқжон Қўлдошевич Жалилов ўз лавозимидан озод этилди, деб хабар берди «Газета.uz»га ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манба.

У бу лавозимда 2019 йилнинг март ойидан бери ишлаб келмоқда. Бунгача полковник пойтахт ЙҲХБ йўл бригадаси махсус бўлинмаси командири лавозимида ишлаган.

иибб йҳхб, лавозимидан озод қилинди

Май ойидан буён Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ бошлиғи вазифасини Жалиловнинг ўринбосари лавозимида ишлаб келган Муҳаммад Одилов бажариб келаётган эди.

ЙҲХБ раҳбарияти ўзгаргани ҳақида расман эълон қилинмаган. Сабаби эса номаълум.

18 июль куни полковник Олим Чориқулович Саидов бошқа ишга ўтгани муносабати билан ИИВ Жамоат хавфсизлиги бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Шерзод Ибрагимов эгаллади.