20 июль куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги Чорвоқ сув омборининг Бурчмулла сув ҳавзасида 2 нафар фуқаро жароҳат олиб, вафот этди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, сув ҳавзасига дам олиш мақсадида келган зангиоталик 19 ёшли фуқаро сув скутери (гидроцикл)ни ҳайдаш вақтида бошқарувни эплай олмай, қаршисидаги катамаранга бориб урилган.

Бунинг оқибатида катамаранда бўлган 2 нафар Фарғона вилоятидан келган фуқаро тан жароҳати олган. Ҳодиса оқибатида фуқаролар олган тан жароҳати туфайли воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ва прокуратураси томонидан суриштирув ишлари бошланган.